RU

Последние новости

00:45ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Бавария" 0:0 (матнли трансляция)  66 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  0 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  2 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  4 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  38 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  1 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  16 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1

Асрор Алиқулов: "Натижалар яхши бўлса бошқа муаммолар иккинчи даражага тушади" Новости

Асрор Алиқулов: "Натижалар яхши бўлса бошқа муаммолар иккинчи даражага тушади"

Про лига 14-турдан ўрин олган "Динамо" - "Шўртан"(0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрларини билдириб ўтди.

"Динамо" жамоаси сўнгги бир нечта учрашувни кўтаринки руҳда ўтказаётган эди. Рақиб сафидаги бўйдор футболчилар стандарт вазиятларда яхши ҳаракат қилгани боис ўйиндан олдин футболчиларимга сергакроқ бўлишини сўрагандим. Хато қилмасликни талаб қилгандик. Икки жамоанинг ўйинидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак дуранг адолатли ва учрашувга мос бўлди. Биз кўпроқ ҳимояландик ва қарши ҳужумда ҳаракат қилдик. Рақиб тўп билан кўпроқ муомалада бўлганига қарамасдан дарвозамиз олдида ҳавфли вазият ярата олгани йўқ. Қайси жамоа биринчи бўлиб тўп киритса ўша жамоа ютиб кетиши мумкин эди",- деди Асрор Алиқулов.

- "Шўртан" олдига қўйган вазифани бажарди десак бўладими?

- Қайсидир маънода ёш футболчилардан иборат жамоа эканлигимизни, таркибимизда тажрибали футболчилар камлигини инобатга олсак, ҳа. Бу билан тўхтаб қолиш ниятимиз йўқ, кучимиз етганича юқори ўринлар сари ҳаракат қиламиз. Ҳали олдинда ўйинлар кўплиги сабаб бу борада бирор нарса дейиш қийин. 

- Жамоанинг сўнгги ўйинларда гол ура олмаётгани нима билан боғлиқ?

- Охирги иккита ўйинда жамоалар бизга қарши ҳимоявий ўйин кўрсатди. Кўрган бўлсангиз бугун ҳам дарвозамиз олдида хатоларга йўл қўйдик, бу футболчининг савиясига боғлиқ. Мағлуб бўлган учрашувларимизда ҳам ҳимоячиларимиз голни рақибга совға қилишди. Жамоамизда Про лигада  ҳали ўйнамаган футболчилар ҳам бор. Футболчи камлигидан ҳам қийин аҳволга тушяпмиз. Имкон даражасида уларни ўйинга тайёрлаяпмиз. Қайси футболчининг ўйнай олишини ҳис қилсак шу футболчига имконият беряпмиз. 

- Клубдаги шунча муаммоларга қарамасдан вазифа Суперлигага чиқиш бўлиб қоладими? Жамоа трансферлар ҳам қила олмайди...

- Таъқиқ таъсир қилади албатта. Футболчилар четдаги муаммоларни ўйламаслиги керак. Майдонда барчасини ҳал қилмасак муаммолар ортади. Қўлга киритиладиган натижалар яхши бўлса, бу муаммолар иккинчи даражали бўлиб қолади. 

- Ўзбекистон кубоги баҳслари декабрь ойида янги форматда ўтказилади. "Шўртан" кубок ҳақида ҳам ўйлаб кўрдими?

- Про лигада футболчилар камлигидан қийналяпмиз. Шундай экан кубокда имкониятимиз қандай бўлиши мумкин? Жамоамиз имижи учун ўйнаймиз. 

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика