RU

Последние новости

14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  1 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  1 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  11 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  0 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  3 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  4 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  4 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  9 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   3 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:20"Оила футболдан муҳимроқ." Адвокат оилавий сабабларга кўра ҳал қилувчи ўйин олдидан Кюрасао терма жамоасини тарк этди  1 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  65 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  8

Асрор Алиқулов: "Ҳакамлар қарорини муҳокама қилмаймиз" Новости

Асрор Алиқулов: "Ҳакамлар қарорини муҳокама қилмаймиз"

Про лиганинг 12-туридан ўрин олган "Машъал" - "Бухоро" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида...

- Осон ўйин ўтказмадик. Йигитлар охиригача яхши ҳаракат қилишди. "Бухоро" Про лигада энг кучли жамоалардан бири. Бугун йигитлар ирода кўрсатишди.

- Легионерлар аксарият ўйинларда захирадан қўшилишаяпти. Бунга сабаб нима?

- Жамоавий боғлиқлик ва футболчиларнинг ўзаро бир-бирларини тушунишларида бажаришимиз лозим бўлган ишлар бор. Легионерлар билан тил масаласида ҳам кичик муаммолар учраб турибди.

- Ҳумоюн Муртозаевга кўрсатилган қизил карточка ҳақида фикрингиз?

- Ҳумоюн шеригини ёнини оламан деб шундай ҳолга тушиб қолди. Ҳакамлар қарорини муҳокама қилмаймиз. Бу вазиятда Муртозаев ўзини босиши керак эди.

- Сизнингча, ушбу мавсумда "Бухоро" кучлими ёки "Машъал"ми?

- Таркиб жиҳатдан "Бухоро" кучли. Лекин "Машъал"ни кучсиз деб айтмаган бўлардим. Ҳозир бизда ҳар қандай рақибга етарлича рақобат туғдира оладиган таркиб бор.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика