RU

Последние новости

14:41Жота ва гуллар  1 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   0 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  7 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  6 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  9 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  11 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  14 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  5 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1

Асрор Алиқулов: "Футбол – бу маданият. Рақиб дарвозабони ўзини бошқачароқ тутиши керак эди" Новости

Асрор Алиқулов: "Футбол – бу маданият. Рақиб дарвозабони ўзини бошқачароқ тутиши керак эди"

Про лига тўртинчи туридан ўрин олган "Машъал" ва "Шўртан" (2:0) ўртасидаги дербидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Дерби ҳар доим оғир, курашларга бой бўлади. Кутганимиздек ҳам бўлди. Футболчилар ҳиссиётларини жиловлай олмай қолган вазиятларни гувоҳи бўлдик. Ўйлайманки, ҳақли ғалаба қайд этдик. Ўйин томонлама "Шўртан"нинг ҳужумларига тайёргарлик кўргандик. Режаларимиз ўз самарасини берди. Мухлисларни ғалаба билан табриклайман. 

- "Шўртан" учун "Машъал" ноқулай рақибми ёки Асрор Алиқуловми?

Рақиб танланмайди. Ҳар бир ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Барибир, асосий ишни футболчилар қилишди. Баъзи футболчиларимиз аввал "Шўртан" сафида ҳам ҳаракат қилишган, бу ҳам ўз навбатида бизга ёрдам берди. Футболчиларим бугунги дербига ўзларидаги 100% кучдан ҳам кўпроғини сарфлашди. Бу фақат мураббийни ғалабаси эмас.

- Учрашув сўнггида асабий ҳолатда майдонни тарк этдингиз. Бунга сабаб нима бўлди?

- Дарвозабон бизни футболчига очиқдан очиқ зарба берди. Футбол – бу маданият. Қонун-қоидалар мавжуд. Мухлислар кузатишмоқда, интернет орқали қанчадан қанча инсон кузатмоқда. Фикримча, дарвозабон ўзини бошқачароқ тутиши керак эди. Ўша зарба мени асабийлашишимга сабаб бўлди.

- "Машъал" кейинги баҳсни Бухорода ўтказади. "Бухоро" ва "Машъал"да очколар тенг. "Бухоро"га қарши ўйин қандай кечади деб ўйлайсиз?

- "Бухоро" таркибида тажрибали ўйинчилар бор. "Бухоро"га қарши ўйин қандай бўлиши ҳақида ҳали режа тузамиз. Бу ўйинда биз курашамиз ва ўзимизга керакли натижага эришишга ҳаракат қиламиз.

- Бу йил жамоада қандай ёшлар порлаб чиқади деб ўйлайсиз?

- Таркибимизда яхши ўйинчилар кўп. Ёшлар билан ишлаш ва шу билан бирга яхши натижа кўрсатиш бироз қийин бўлади, аммо "Машъал"нинг аввалги мавқеидан келиб чиқиб, буни уддалашга ҳаракат қиламиз. Ҳозир аниқ фамилияларни айта олмайман. Мавсум якунида барчаси аниқ бўлади.

- Асрор ака, сиз "Шўртан" мураббийи сифатида "Машъал"ни, "Машъал" мураббийи сифатида "Шўртан"ни мағлуб қилгансиз. Бу нарса бир неча марта такрорланган. Бунинг сири нимада? 

- Бу фақат мени ишим деб айтмаган бўлардим. Энг муҳими футболчиларнинг майдондаги ижросидир. Мураббийлар штабимиз томонидан бугунги қўлланилган тактика ғалабага сабаб бўлди. Бу нарса айнан менга боғлиқ дея олмайман. 

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика