Асрор Алиқулов “Динамо”дан кетадими?
28 июн 2014 11:22
Новости
Асрор Алиқулов “Динамо”дан кетадими?
Самарқанднинг “Динамо” клуби биринчи даврани 13 очко жамғарган ҳолда 11-ўринда якунлади. Улар сўнги турда “Навбаҳор”ни қабул қилиб 2:0 ҳисобида ғалаба қозондилар.
Таркибда бир қатор тажрибали ўйинчилар билан иқтидорли ёшлар ҳам бор. Уларга йўл-йўриқ кўрсатишда Асрор Алиқуловдек кўпни кўрган маҳоратли футболчиларнинг хизмати катта бўлмоқда. Хабарингиз бор, у бунга қадар бир неча йил Ғузорнинг “Шўртан” клубида тўп сурди. Хатто бу йил мавсум бошида ушбу жамоа билан тайёргарлик кўриб биринчи лигада ҳам иштирок этишга яқин турганди. Аммо чемпионат бошланишига оз фурсат қолганида Равшан Ҳайдаров уни “Динамо”га таклиф қилди. Айтиш керакки, бу орқали самарқандликларнинг ҳимоя чизиғи бир мунча мустаҳкамланди. Тўғри, ҳозирча қайд этилаётган натижаларни унчалик қониқарли деб айтишга асослар етарли эмас. Шунга қарамасдан Алиқулов ҳар бир беллашувда ўзини кўрсатишга астойдил ҳаракат қилди. Профессионал футболчи бўлганлиги сабабли доим ўз ишини сидқидилдан бажаришга одатланган. Шунинг учун уни маҳаллий мухлислар ҳам ёқтирадилар.
Алиқулов “Динамо”нинг чинакам етакчиларидан бири. У майдонда жамоадошларига керакли кўрсатмаларни бериб қўллаб-қувватлаб туради. Аслида Асрорни “Динамо”га таклиф этилиши бежиз эмасди. Ҳайдаров уни яхши билгани учун ўз сафида кўришни хоҳлади. Лекин биринчи давра якунлангач жамоада яна ўзгаришлар бўладиганга ўхшаб турибди. Биринчи навбатда бош мураббий масаласи ҳал қилиниши лозим. Чунки Равшан Ҳайдаров ёшлар терма жамоасида ишлаши боис унинг ўрнини кимдир эгаллаши керак. Қолаверса, мураббийнинг “Динамо”дан кетиши айрим футболчиларга ҳам таъсир кўрсатиши ҳамда клубни тарк этиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. “Навбаҳор”га қарши ўйиндан сўнг жамоа етакчиси – Асрор Алиқулов билан боғланганимизда у ҳам иккинчи даврани бошқа жамоада ўтказиши мумкинлигини шаъма қилиб ўтди.
“Навбаҳор” билан ўйин ҳақида
- Биринчи давранинг охирги ўйини бўлгани мухлисларимизни ғалаба билан хурсанд қилмасак бўлмасди. Шу боис учрашувга ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўргандик. Аммо беллашув биз учун оғир кечди. “Навбаҳор” жамоасининг охирги турларда қайд этаётган натижаларидан хабардор эдик. Бизга қарши учрашувда улар кўпроқ қарши ҳужумда тўп суришди. Биринчи бўлимда уларда ҳам имконият бўлган бўлса-да, гол уриш жамоамизга насиб қилди. Иккинчи бўлимда ҳам “Навбаҳор” кучини асосан ҳужумга қаратди. Лекин биз яна гол урдик. Керакли вазиятда муҳим тўпни киритиб ўйинни 2:0 ҳисобида фойдамизга ҳал қилдик. Учрашувнинг охирги дақиқаларида эса ҳисобни ушлаб қолишга ҳаракат қилдик. Кутилганидек ўйин қизиқарли ва кескин курашларга бой бўлди. Муҳими, биз ўзимиз учун керакли бўлган уч очкони қўлга киритишга муваффақ бўлдик.
“Навбаҳор” жамоаси ҳақида
- Наманганликлар жамоавий ўйин кўрсатишга, пас ўйнаб ҳужумлар уюштиришга ҳаракат қилдилар. Биз эса уларнинг қарши ҳужумларда кескин ҳужумлар содир этишига тайёр эдик. Кўп вазиятларда “Навбаҳор”нинг қандай ҳаракат қилишини билган ҳолда шунга яраша ўйин кўрсатдик. Умуман айтганда, наманганликлар ҳар қандай рақибга муносиб қаршилик кўрсата оладилар. Ўйлайманки, бу жамоа иккинчи даврада ҳам ижобий натижаларга эриша олади. Уларда яхши мураббий ва яхши футболчилар бор.
Биринчи давра хусусида
- Кўплаб ўйинларни яхши ўтказган бўлсак-да, барибир натижа биз учун ижобий бўлмади. Бир қатор ўйинларда очко йўқотдик. “Динамо” кўрсатган ўйини учун бундай ўринга лойиқ эмасди. Бемалол юқори ўринлардан бирига эгаллаши ҳам мумкин эди. Лекин айрим учрашувларда омад жамоамиздан юг ўгирди. Бизнинг мақсадимиз мухлисларимизга чиройли ўйин кўрсатиб уларни ғалабалар билан хурсанд қилиш. Стадион тўла ишқибозлар қаршисида тўп суриш ҳар бир ўйинчи учун мароқли туюлади. Биз ҳам минглаб мухлислар кўз ўнгида ажойиб ўйинлар кўрсатиб ғалабалар қозонишни истаймиз.
Клубдаги муаммо хусусида
- Муаммо ҳар бир клубда бор. Менимча муаммоси бўлмаган жамоанинг ўзи бўлмаса керак. Лекин юқорида таъкидлаганимдек, биринчи даврадаги айрим учрашувларда керакли натижаларга эриша олмадим. Ўз майдонимиздаги ўйинларда устунликка эришдик. “Машъал”, “Локомотив”, “Пахтакор” каби жамоаларга қарши беллашувларда охирги дақиқларда тўп ўтказиб аламли тарзда мағлубиятларга учрадик. Агар ушбу учрашувларда омад бизга кулиб боққанида, ҳозир янада тепароқ ўринлардан бирини банд этиб турган бўлардик. Шунга қарамасдан, иккинчи даврада ўз майдонимиздаги учрашувларда кўпроқ ғалабалар қозонсак имкониятларимизни янада ошириб оламиз.
Бош мураббийнинг истеъфоси тўғрисида
- Равшан Акмаловичга Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини бошқаришни таклиф қилишди. Назаримда, ҳар бир мутахассис терма жамоада фаолият кўрсатишни истайди. Бу борада Ҳайдаров учун ҳам яхши имконият пайдо бўлди. “Динамо”га янги мураббий олиб келинса у қандай услубда ҳаракат қилиши биз учун номаълум. Аслида мавсум жамоамиз учун қийин ўтиши олдиндан маълум эди. Шу боис “Навбаҳор”га қарши ўйинимиз ҳам осон ўтмасди. Бу учрашувга олдиндан яхши тайёргарлик кўрганимиз учун ижобий натижага эришдик. Икинчи давра арафасида клубда қанақа ўзгаришлар бўлиши ҳақида ҳозирдан бир нима айта олмайман, чунки бу борадаги вазият менга қоронғу. Нима бўлган тақдирда ҳам Равшан Акмаловичнинг кейинги фаолиятига омад тилайман.
Клубдаги тақдири хусусида
- Очиғини айтадиган бўлсам, клубдаги аҳволни унчалик яхши деб айта олмайман. Ҳозир барчамиз таътилга чиқдик. Шу пайт давомида барчасини яхшилаб ўйлаб кўраман. Ростини айтсам, бу ерда молиявий томондан муаммолар борлиги сабабли клубда қолишим аниқ эмас. Балки иккинчи даврани бошқа жамоада ўтказишим ҳам мумкин. Бу борада менга таклифлар бўляпти. Ўйлайманки, яқин орада барча масалага ойдинлик киритиб оламиз. “Динамо”да вазият ижобий томонга ўзгаришини кутаман. Акс ҳолда...
ФИРДАВСХОН

Комментарии