RU

Последние новости

18:30Суперлига. "Бунёдкор" - "Сурхон" 0:0 (матнли трансляция)  0 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  0 18:00Суперлига-2024. "Навбаҳор" — "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  12 18:00АПЛ. "Стэмфорд Бриж"да "Челси" ва "Вест Хэм" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  2 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  1 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  4 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  1 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  5 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  6 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  5

Асрор Алиқулов: "Бугунги ўйинга стандарт вазиятлар бўйича ишлагандик" Новости

Асрор Алиқулов: "Бугунги ўйинга стандарт вазиятлар бўйича ишлагандик"

Про-лиганинг 19-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Арал Самали" (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.





Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйин кескин курашларга бой ўтишини билардик. Чунки "Арал Самали" ҳам кучли жамоа, уларга қарши ўйин учун асосан стандарт вазиятлар устида ишладик десам ҳам бўлади. Афсуски, йигитлар ғалабани сақлаб қола олишмади. Ўйинни деярли ютиб турган вақтимизда сўнги дақиқаларда гол ўтказиб юбордик.

- Ўйин давомида шогирдларингиз яхши узатмаларни амалга оширишмоқда. Лекин вазиятларни якунлашда, сўнги зарбаларни йўллашда камчиликлар кўзга ташланди. Бу сизнинг мураббийлик курсларида ўқиётганингиз туфайли жамоа билан кўп бирга бўла олмаётганингиз туфайли юзага келмоқда деб ҳисоблайсизми?

- Йўқ, ўйин давомида кўриниб турди, мураббийлар штаби жамоани яхши тайёрлаган. Биз бир жамоамиз ва ҳамиша ҳамфикрликда иш юритамиз. Кучли ҳимояланаётган жамоа ҳимоясини ёриб ўтишни кўпроқ маҳоратли футболчилар уддалайди. Бизда ҳужумда ёш йигитлар ўйнаяпти, ҳали уларга бир оз вақт керак деб ўйлайман.

- Жамоа сардори олган карточка ҳақида муносабатингиз қандай?

- Футболчи ўйин давомида ҳар қандай босим ва вазиятларга тайёр туриши керак. Шунингдек, интизом ҳам футболнинг доимий ажралмас қисми ҳисобланади.

- Асрор Чориевич, мухлислар кейинги мавсумни ҳам "Шўртан"да ўтказасизми, жамоани янги мавсумга ўзингиз тайёрлайсизми деган саволнинг жавобига қизиқишмоқда...

- Ҳозирги кунда жамоамизда молиявий жиҳатдан яхши холат юзага келди. Хомийларимиз томонидан қисқа фурсат ичида футболчиларнинг ойлик маошлари тўлаб берилди. Бу борада клуб раҳбарияти ва бириктирилган хомийларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Имкониятимиздан келиб чиқиб янги мавсум олдидан жамоага футболчиларни таклиф этамиз.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика