RU

Последние новости

20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  420 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  22 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  24 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  10 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  15 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  7 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  6 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  5

Асрор Алиқулов: "Бугун аввалги ўйиндан фарқли тарзда руҳий томонлама ютқаздик" Новости

Асрор Алиқулов: "Бугун аввалги ўйиндан фарқли тарзда руҳий томонлама ютқаздик"

Суперлиганинг қолдирилган 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Машъал" (5:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклаймиз. Қолдирилган ўйин бўлса ҳам бу аслида мавсум старти эди. Мухлислардан бугунги натижа учун узр сўраймиз. Камчиликларимиз кўриниб қолди. Кўп жиҳатлар бўйича "Пахтакор"га ютқаздик.

- Баъзи жамоалар "Пахтакор"дан ҳайиқиб майдонга тушишади. Бугун руҳий устунлик мезбонларга устунлик бердими?

- Тўғри айтаяпсиз, бу руҳият билан боғлиқ. Биринчи ўйинимизда ҳам ҳаяжон сезилганди. Бугун аввалги ўйиндан фарқли тарзда руҳий томонлама ютқаздик. Айрим футболчиларга тажриба етишмади.

- Салифуни эрта алмаштирилишига сабаб нима? У қанчалик мавсумга тайёр?

- Салифуда жисмоний томонлама муаммолар бор. Бугун мезбонларнинг тезкор футболчиларини ёпишда улгурмай қолди. Шунингдек, унда жароҳат ҳам бор эди.

- Кейинги ўйин жамоанинг руҳий босимдан олиб чиқиб кетиш учун қандвй ишларни амалга оширмоқчисиз?

- Кўриб чиқиб, хулосалар қиламиз. Кейинги ўйин "Андижон" билан, уларга тўлиқ қаршилик кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Бугун кўп футболчиларимизда ўйинга руҳан тайёр эмаслиги кўриниб қолди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика