RU

Последние новости

14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  0 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  5 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  0 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  8 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  15 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  21 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  25 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  9 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15

Асрор Алиқулов: "Бизда икки қанот бирдай ишламаяпти" Новости

Асрор Алиқулов: "Бизда икки қанот бирдай ишламаяпти"

"Пахтакор"га қарши Суперлиганинг 5-тур ўйинидан (1:3) сўнг "Қизилқум" устози Асрор Алиқуло матбуот анжуманида иштирок этди.

Асрор Алиқулов: "Рақибга қарши босим уюштириш услубини танлагандик, аммо босим натижасида гол ўтказиб юбордик. Майдонда ҳаракатланишда ҳам сусткашликка йўл қўйдик. Рақиб биздан тезроқ фикрлаган ҳолда ҳаракат қилди. Ўйин давомида ҳимоядан қарши ҳужумга ўтишни мақсад қилгандик. Иккинчи бўлимда 10 киши бўлиб қолдик, бу ҳам ўз таъсрини ўтказди. Шунга қарамасдан,  босим натижасида гол урдик".


— "Қизилқум"нинг "Пахтакор"га қарши ўйинлардаги муваффақиятсиз ўйинларига сабаб нима?

— Жамоа ҳали янги. Аксарият жамоада қолган футболчилар ўтган йил захирада қолган. Бугун хатоларимиз эвазига гол ўтказиб юбордик. Ҳали бир жамоа бўлиб шаклланишимиз учун вақт керак. Лекин Суперлига кутиб турмайди. Ҳали кўп ишлар олиб боришимиз керак.


— Ҳужумчилардан кўнглингиз тўляптими? Жамоа кутилганидан кам гол урмоқда?

— Мавсум аввалида Холтўраев имкониятларимизга мос келгани учун таркибга жалб қилгандик. Мбаоманинг жамоага киришиб кетиши ҳам қийин бўлмоқда. Бугун у гол урди, кейинги ўйинларда муваффақият кутиб қоламиз. Ҳужумларимиз Кенжабоев ва Холтўраев асосида ташкил этилмоқда. Бизда икки қанот бирдай ишламаяпти. Жамоавий ўйин жиҳатдан оқсаяпмиз. Бир маромда ўйин олиб боролмаяпмиз. Марказда ҳам муаммолар етарлича. Ҳали кўп ишлар олиб беришимиз керак.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика