RU

Последние новости

14:46Ўзбекистон Кубоги 2-тур учрашувларида ишловчи ҳакамлар маълум  0 14:26Арне Слот дебют мавсумидаёқ "Ливерпуль" билан АПЛни ютди. Яна кимлар бундай натижага эришган?  1 14:02"Пахтакор" бир киши кам қолган ва "Шўртан"ни кичик ҳисобда ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:45"Навбаҳор" "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:30U-20 Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон Иордания ва Баҳрайн билан бир гуруҳда  0 13:01Игорь Сергеев: "20 та гол уриш керак бўлса-ю, вазифани бажариб, диванга ёнбошлаб олиш мумкин, бироқ..."  3 12:49Сергей Лушчан: "Жиянов ва Одиловда имтиҳон бор, Аҳмедовда жароҳат"  2 12:40"Насаф" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 12:24Темур Мамасиддиқов: "'Пахтакор" юқори зонага кўтарилиб ўйнашини яхши билардик"  0 12:19Суперлигада биринчи истеъфо?!  23 12:07Умар Адҳамзода: "Вазифа – чемпионлик. Мавсум аввалида ҳам шундай эди, ҳозир ҳам шундай. Бу йўлда учта рақобатчимиз бор"  1 11:55"Қўқон-1912" "Хоразм" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:40Шаҳзод Азмиддинов: "Ўн киши ҳимояда ётиб олгандан кейин, бундай мудофаани ёриб ўтиш қийин"  2 11:25Тарихий ютуқ: Арне Слот Англия чемпионатида ғолиб чиққан биринчи нидерландиялик мураббий бўлди  2 10:56Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунига етади  0

Асрор Алиқулов: "500лик довонни забт этганимдан сўнг фаолиятимни якунламоқчиман" Новости

Асрор Алиқулов: "500лик довонни забт этганимдан сўнг фаолиятимни якунламоқчиман"

Олий лиганинг 3-тур қолдирилган ўйини "Бунёдкор" - "Шўртан" (3:0) учрашувидан сўнг "оқ бўрилар" ҳимоячиси Асрор Алиқуловнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Учрашувни яхши бошлагандик. Ҳар иккала жамоа ҳам тўп назоратини ўз қўлига олишга ҳаракат қилди. Бироқ биринчи бўлимнинг иккинчи ярмида "Бунёдкор"да гол уриш учун имкониятлар пайдо бўлди ва уларнинг иккитасидан "қалдирғочлар" унумли фойдалана олишди. Умуман ўйин бориши билан "Бунёдкор" учрашувдаги устунликни ўз томонига оғдириб олди. Иккинчи бўлимда эса "Бунёдкор" асосий эътиборини ҳимоя қаратган холда қарши ҳужумларда ўйнади. Ҳисоб 3:0 бўлганидан сўнг майдон эгалари бемалол ҳаракат қилишди. Ҳимоядаги камчиликлар? Сўнгги ўйинларда ҳимояда кўплаб хатоларга йўл қўймоқдамиз. Бу нима билан боғлиқ? Менимча, ҳимоя чизиғидаги кўплаб ўзгаришлар, шунингдек қанот ҳимоясида ҳаракат қилаётган футболчилар асосан ярим ҳимоячилар ҳисобланишади. Шу боис улар ҳужумга ўтишганида ҳимояга қайтишга улгуришмаяпти, хатолар юзага келмоқда. Иккинчи даврада биз тактика томонидан жиддий ишламасак бизга янада қийин бўлиши аниқ. Жисмоний ҳолатим озгина қониқарсиз даражада. Бир хил темпда ўйнаш менга қийин бўлмоқда. Ҳозирча кучим борку, лекин мунтазам юқори даражада ўйнаш оғирлик қилмоқда. Ёши катта футболчилар асосан машғулотларда меҳнат қилиши керак. Тажриба ўз йўлига, лекин жисмоний ҳолатингиз яхши бўлмаса футболчига тажриба ҳам ёрдам бера олмайди. Олий лигада 500лик довонни забт этганимдан сўнг фаолиятимни якунлаш ҳақида ўйлаб кўраман. Ҳозир асосий эътиборни айнан шунга қаратганман. Кўплаб мухлислар ҳам қўнғироқ қилиб, юбилей ўйинга оз қолганини айтишмоқда ва 500-учрашувни ўтказишимни исташмоқда. Мен учун ҳам бу жуда муҳим. Чунки бу тарихда қолади", - дейди Асрор Алиқулов.


Эслатиб ўтамиз, Асрор Алиқулов "Бунёдкор"га қарши ўйинда ўзининг Олий лигадаги 497-учрашувини ўтказди.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика