Асрор Алиқулов: "11га 11 ўйнаганимизда, ўзимизга керакли натижага эришган бўлардик"
22 апр 2023 19:51
Новости
Асрор Алиқулов: "11га 11 ўйнаганимизда, ўзимизга керакли натижага эришган бўлардик"
Алиқулов: "Ўйинга тайёрланиш жараёнида рақибнинг турнир жадвалидаги ўрни, уларга ғалаба сув ва ҳаводек муҳимлигини тушуниб, футболчиларга эҳтиёт бўлишни уқтирдик. Қизил карточка олган футболчимизнинг дастлабки сариқ карточкасини бермаса ҳам бўларди. Иккинчисида футболчининг ўзи хато қилди. Яхши ҳимояланаётгандик. Охиригача ҳаракат қилдик, бироқ кучимиз етмади.
- Бугун кўрсатилган иккита қизил карточка ҳақида фикрингиз.
- Баъзи тўқнашувларда "Сўғдиёна" футболчиси кечирилди, бизникиларни эса аямади. Қайтараман, ўша биринчи сариқ карточка менимча ортиқча эди. Кейин футболчимиз хато қилди. Ўйин охиридаги карточкалар - ҳакам қароридан сўнг футболчиларнинг ҳиссиётларига таъсири оқибати деб ўйлайман. Бугун 11га 11 ўйнаганимизда, ўзимизга керакли натижага эришган бўлардик.
Комментарии