RU

Последние новости

22:24АПЛ. "Ливерпуль" Александер-Арнольднинг голи эвазига меҳмонда "Лестер"ни мағлуб этди  6 22:03U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон 9 киши қолиб чемпион бўлди  629 21:54Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сумқайит" меҳмонда "Зира"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов гол урди!  1 21:22Айбек Нурбаев: "Футболчиларим билан фахрланаман"  0 21:05Григорий Колосовский: "Катта ҳудудий устунликка эга бўлдик"  1 20:58Симонс "Барса"да ўйнашни орзу қилади, аммо Хави ёзда катта эҳтимол билан АПЛга кетади. "Лейпциг" тахминан 75 млн евро олади  1 20:28ЦСКА — "Крилья Советов". Файзуллаев захирада  3 20:08Суперлига. 100 дақиқадан ошиқ давом этган ўйинда "Динамо" охирги паллада "Андижон"га гол уриб ғалаба қозонди  142 20:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз уйида ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ҳаракат қилди  1 20:00А Серия. Бугун "Интер", "Милан" ва "Аталанта" ўйнайди  1 20:00Бундеслига. Бугун "Байер", "Боруссия" ва "Айнтрахт" ўйнайди  0 19:58АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" ғалабага эришди, "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вулверхэмптон"га мағлуб бўлди  20 19:55Суперлига. ОКМК ўз майдонида камбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  17 18:57ҚПЛ. Мухторовнинг 83-дақиқада урган голи "Турон"ни "Астана"га қарши ўйинда мағлубиятдан асраб қолди  0 18:22Про лига. "Локомотив" "Жайхун"ни йирик ҳисобда таслим этди, "темирйўлчилар"да 3 та ўйинда 3 та ғалаба  1

Асқар Умаров: ”Зомин” ўз уйида ҳеч кимга очко берадиган жамоа эмас” Новости

Асқар Умаров: ”Зомин” ўз уйида ҳеч кимга очко берадиган жамоа эмас”

Бугун Про лиганинг 1-тури доирасида “Зомин” клуби ўз майдонида “Андижон”ни қабул қилди.

Мазкур учрашувда дарвозалар дахлсиз қолди – 0:0. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида “Зомин” бош мураббийи Асқар Умаров ўз фикрларини билдирди. 

-  Бугунги беллашув ҳақида қандай фикр билдира оласиз?

-  Учрашув ҳақида гапирадиган бўлсак, албатта футболчиларимизга катта раҳмат айтаман. Улар биринчи ўйин бўлишига қарамай, борини бериб ўйнашди. Мухлисларимизга ҳам қўллаб-қувватлагани учун раҳмат айтаман. Машғулотлардаги ҳаракатларимизни йигитлар майдонда кўрсата олишди, деб ўйлайман. Бугун озгина омадимиз келмади ва голларни уролмадик. Кейинги учрашувларда “Зомин” мухлисларига ғалабаларни тақдим қиламиз, деган умиддаман.

-  Бугун “Андижон”дан қандай ўйин кутгандингиз?

-  Улар тажрибали ва шунинг эвазига яхши ҳаракат қилишяпти. Таркибида бўйдор ўйинчилар тўп тепишар экан. Аммо бизнинг футболчиларимиз шунга мос равишда ўйнадилар. 

-  “Зомин” жамоаси ушбу учрашувда бир очкони қўлга киритдими ёки иккинчи очкони йўқотдими?

-  Бу биринчи учрашув бўлганлиги сабабли биз бир очко қўлга киритдик, деб ҳисоблайман. Кейинги ўйинларда уч очколарни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. “Зомин” ўз уйида ҳеч кимга очко берадиган жамоа эмас. Фақат уч очко олиб, олдинга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика