RU

Последние новости

17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 17:02Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  3 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  9 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  9 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   2 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  27

Асқар Умаров: "Рақибни жиддий ўргангандик" Новости

Асқар Умаров: "Рақибни жиддий ўргангандик"

Кеча Ўзбекистон Биринчилигининг янги мавсумига старт берилди. Сафарда "Ёзёвон-Лочинлари" меҳмони бўлган "Зомин" меҳмондан ғалаба билан қайтди - 1:3.

Ўйиндан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асқар Умаровнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Айтиш керак, учрашувга кўнгилдагидек тайёргарлик кўргандик. Клубимиз раҳбарлари беллашувга муносиб тайёргарлик кўришимиз учун бизга барча шароитларни яратиб берди. Фарғонага ўйиндан икки кун аввал етиб келгандик. Натижасини кўриб турибсиз. Ғалабада жисмоний ҳолатимиз яхши эканлиги ҳам муҳим ўрин тутди. Асосийси, футболчилар майдонга тушганидан кейин биз берган кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди.

Умумий маънода ўйин яхши ўтди. Ёзёвонга ғалаба учун келгандик. Чунки рақибни етарлича ўргангандик. Камчиликларини билардик. Якунда мақсадимизга эришдик. Қолаверса, кечаги ўйинда об-ҳаво ҳам футбол ўйнашга қулай бўлди.

Келаси турда "Цементчи"га қарши майдонга чиқамиз. Албатта, рақиб кучли. Улар биринчи турда "Динамо"ни мағлуб этишди, аммо биз ҳам майдонга шунчаки чиқмаймиз. Фақат ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Қувасойдаги ўйинда ҳам жамоам уч очкони қўлга киритишини кутяпман.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика