RU

Последние новости

22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  5 21:45ЦСКА - "Рубин". Кимлар асосий таркибда?  6 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  11 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  8 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  9 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  53 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  8 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  3 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  1 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  3 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  2

Асқар Умаров: "Зомин"га раҳбариятнинг руҳий далдаси етишмаяпти. "Андижон"нинг иккинчи голини ҳакамлар уюштириб беришди" Новости

Асқар Умаров: "Зомин"га раҳбариятнинг руҳий далдаси етишмаяпти. "Андижон"нинг иккинчи голини ҳакамлар уюштириб беришди"

“Андижон” – “Зомин” (2:1) ўртасидаги ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар бош мураббийи Асқар Умаров саволларга жавоб қайтарди.


Ўйин ҳақида

- Бугун мухлисларга ёқадиган томошабоп руҳдаги ўйин бўлди. Жамоамиз йигитлари бутун учрашув давомида таслим бўлишмади, астойдил ҳаракат қилишди. "Андижон"ни ғалаба билан табриклайман. Жамоамизга раҳбариятнинг руҳий далдаси етишмаяпти. Молиявий қийинчиликларимиз бор. 

- "Зомин" Про-лигада аутсайдер бўлиб қолишига сабаб нима?

- Албатта, муваффақиятсизликнинг асосий сабаби иқтисодий муаммога бориб тақалади. Бугунга қадар кўп ойликларимизни олмадик. Бизга яхши хомий бўлганида натижаларимиз бошқача бўларди. Шундай бўлса ҳам биз ҳаракатдан тўхтаб қолганимиз йўқ.

- Мавсум аввалида раҳбарият томонидан жамоа олдига қандай вазифа қўйилган?

- Олдимизга жуда юқори мақсад қўйилмаган. Мақсадимиз Про-лигада чиройли ўйинлар кўрсатиш ва лигада қолиш. Маҳаллий футболчилар билан бунга ҳаракат қилаяпмиз. Ўтган мавсум Биринчи лигада чемпионликни қўлга киритган йигитларни таркибда сақлаб қолганмиз.

- Жамоа сардори Элдор Каримов асли ҳимоячи бўлса-да, ўйин давомида турли ампулаларда ҳаракат қилди, жумладан ҳужум чизиғида. Бу нима билан боғлиқ?

- Бизда ҳужумчилар билан боғлиқ муаммо бор эди. Элдор Каримов кўп гол урадиган футболчи, шу сабаб уни ҳужум чизиғида ҳам синаб кўрдик. 

- "Андижон" билан ўйиндан олдин қандай натижа кутгандингиз?

- Биз албатта ўзимизга керакли натижани кутгандик. Бўйдор футболчиларга қарши машғулотларда ишлагандик. Мезбонларнинг иккинчи голини ҳакамлар уюштириб беришди деб ўйлайман. Ҳакамлар қарор беради, биз борига чидаймиз. Бирон нарса десанг бўлмайди.

- Жамоа Биринчи лигага тушиб кетса, тақдири қандай кечади?

- Жамоа тақдири мутасаддиларнинг қўллаб-қувватлашига боғлиқ. Бизда ҳозир имконият бор, лигада қолишимиз мумкин. Йигитларга ишонаман, улар ҳоҳлаган жамоани мағлуб эта олишади. Бизга руҳий далда керак, бизга ҳам "Андижон"даги каби хомий керак.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика