RU

Последние новости

20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  0 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  30 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  5 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  4 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  2 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  6 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  30 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  7 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  11 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  8 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  28

Асқар Умаров: “Ҳимояда йўл қўйилган хатолар мағлубиятга сабаб бўлди" Новости

Асқар Умаров: “Ҳимояда йўл қўйилган хатолар мағлубиятга сабаб бўлди"

Про-лиганинг 23-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Зомин" (5:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асқар Умаров матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда "Шўртан" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ҳаракат қилдик, аммо хатолар эвазига мағлуб бўлдик.

- Қайси вазиятлардаги хатолар мағлубиятга сабаб бўлди?

- Марказий ҳимояда хатоликлар кузатилди. Рақибдан тўпни олиб қарши ҳужумга чиқаётган пайтимизда ҳимоячимизнинг узатмаси мезбонлар футболчисига бориб тушди. Натижада гол юзага келди. Шу сабабдан иккинчи бўлимда ўзгаришларга қўл урдик.

- "Зомин" иккинчи бўлимда фаолроқ бўлди. Жамоа дарвозабони жароҳат олган бўлса ҳам охиригача ҳаракат қилди. Шу ҳақида фикрингиз қандай?

- Тўғри, биз танаффусда тегишли кўрсатмалар бердик, ўзгаришларга қўл урдик. Вазиятлар яратган бўлсак ҳам унумли фойдалана олмадик. Йигитлар охиригача курашишди.

- Жамоангиз биринчи бўлимдан кўра иккинчи бўлимнинг 30 дақиқасида кўпроқ ҳужумлар ташкил этди. Биринчи бўлимда рақибни ўрганиш учун вақт сарфландими?

- Йўқ, биз мезбонлар кўпроқ тўп назоратига эга бўлаётган вақтда қарши ҳужум услубида ўйнамоқчи эдик. Аммо ҳимояда йўл қўйилган оддий хатолар эвазига голлар ўтказиб юбордик. "Шўртан" голдан сўнг руҳиятини кўтариб олди ва ҳужумлар ташкил этди.

- Ёрдамчингиз майдондан четлатилган вазият ҳақида фикрингиз?

- Ёрдамчим футболчиларга гапириб юборди. Карточка тўғри берилди, ҳакамлар ўз ишларини бажаришди.

- "Зомин"да кайфият қандай? Жамоа Про-лигада қолиш учун охиригача курашадими?

- Албатта. Биз ҳозир жамоанинг Про-лигадаги ўрнини сақлаб қолиш учун курашаяпмиз. Аммо, руҳият барибир маблағга боғлиқ ҳам бўлади. Футболчилар 8 ойдан буён ойлик олишмади. Аммо, улар бизга, клуб раҳбариятига ишонишади. Ўтган йили ҳам раҳбарият барча ойликларни берган. Йигитлар клубга ишонган холда ўйнашда давом этишмоқда.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика