RU

Последние новости

19:20"Ливерпуль" Adidas билан шартнома имзолади  0 18:56"Барселона" Бразилия терма жамоаси хавбекини сотиб олмоқчи  0 18:27Рой Кин: "Илгари дурангдан сўнг "Манчестер Юнайтед"га нисбатан ҳуштакбозлик қилишарди, энди эса олқишлашмоқда"  3 17:59"Барселона" футболчиси шартномани узайтириш бўйича музокараларни тўхтатди  3 17:33"Куртуа Бельгия терма жамоасига қайтиш-қайтмаслик масаласини ўзи ҳал қилиши ғалати"  9 17:06"Арсенал" мухлислари учун хушхабар! Артета Сака жароҳатдан қайтаётганини эълон қилди  2 16:40Чўгирмали мухлислар, "отжимания" қилаётган Аброр, Air Қўзиев – "Хоразм" мавсумни ишончли ғалаба билан бошлаган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 16:23Гиоргадзе, Урата, Станоевич, Ҳамробеков... Суперлига 1-тур рамзий терма жамоаси  6 15:55Европанинг учта нуфузли клуби Ван Дейкка кўз тикди  3 15:29Райс: "МЮ билан дуранг – адолатли натижа"  2 15:04"Биз охиригача курашамиз". Эдегор – "Арсенал"нинг чемпионлик имкониятлари ҳақида  3 14:38Аморим: "МЮ ҳеч қачон ўлмайди, бу аниқ"  4 14:10"Ал Ҳилол" ҳужумчиси Митрович юрак тез уриши туфайли шифохонага ётқизилди  19 13:46"Навбаҳор" "Динамо" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:28"Барселона" ва "Реал" футболчилари медиа лига клуби президенти бўлади  0

Асқар Толибжонов Twitter’да аккаунт очди Новости

Асқар Толибжонов Twitter’да аккаунт очди

Ўзбекистон Футбол федерацияси Терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов Twitter микроблоглар хизматида рўйхатдан ўтди.
У, Федерация матбуот котиби Санжар Ризаевдан сўнг Twitter’да микроблог очган ЎФФнинг иккинчи юқори лавозимли вакилига айланди.

ЎФФ Терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов Twitter’да ҳақиқатан ҳам аккаунт очганини ЎФФ матбуот котиби Санжар Ризаев ҳам тасдиқлаган. Ушбу хабар ёзилаётган вақтда @Talipdjanov микроблогида бирорта твит қолдирилмаган эди. Толибжонов ҳозирча 12 твитерни фоллоу қилган (улар орасида ЎФФ Матбуот хизмати ходимлари, шунингдек, Kun.Uz интернет-нашри тви-аккаунти ҳам бор).

ЎФФ Терма жамоалар марказининг асосий вазифаси, Асқар Толибжоновнинг ушбу марказ директори сифатида ўтказган илк матбуот анжуманида маълум қилинганидек, «терма жамоаларга турли мусобақаларда қатнашиши, уларга тайёргарлик кўриши мақсадида иложи борича яхши шароитлар яратиб бериш, терма жамоалар учун мураббийлар штабини аниқлаш ва бутун республика бўйича фаол селекция ишларини йўлга қўйишдан иборат».

Қайд этиш жоиз, Терма жамоалар маркази директори сифатида Асқар Толибжонов бир неча бор ишқибозлар ва ОАВ эътибори марказига тушиб қолганди. Хусусан, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаш 4-босқичини Эронга қарши мағлубият билан бошлаганидан сўнг, Толибжоновнинг истеъфога чиқарилгани ҳақида хабарлар тарқатилганди. Кейинчалик бу хабарлар рад этилган эди. Шунингдек, 2012 йил августида ишқибозлар гуруҳи Асқар Толибжонов устидан ЎФФ президенти Мираброр Усмоновга шикоят қилишгани маълум бўлганди.

Шунингдек, ЖЧ-2014 саралаш 4-босқичи доирасидаги Ливан ва Қатар миллий терма жамоаларига қарши ўйинлари арафасида чипталар масаласида юзага келган муаммолардан сўнг, ишқибозлар чипталар савдосини ташкил қилган ЎФФ Терма жамоалар маркази ва унинг раҳбариятини танқид қилиб чиқишган эди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика