RU

Последние новости

01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  0 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  1 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  32

Аслиддин Мелибоев: “Ўз устимда кўп ишлаб, албатта асосий таркиб ўйинчиси бўламан” Новости

Аслиддин Мелибоев: “Ўз устимда кўп ишлаб, албатта асосий таркиб ўйинчиси бўламан”

Биринчилиганинг қолдирилган 24-тур учрашувларида “Косонсой” - “Зомин” учрашуви ҳам бўлиб ўтади.

Учрашувдан олдин, меҳмонлар ҳимоячисининг ўйин ҳақида қуйидаги фикрларини билдирди.

-   Кетма-кет иккита дурангдан сўнг, меҳмонда “Хотира-79” жамоаси устидан ғалаба қозондиларинг. Ғалаба билан табриклайман.   
-   Раҳмат.

-   Сиз ўз вақтида вилоят иккинчи лигасида иштирок этадиган “Ғаллакор-Барса” жамоасида ўйнагансиз ва асосий таркиб ўйинчиси ҳам бўлгансиз. “Зомин” жамоасига келганиздан сўнг, асосан захирадан майдонга тушмоқдасиз. Бунинг сабаби нимада?
-   “Зомин” жамоаси таркибида тажрибали футболчилар йиғилган. Рақобат ҳам кучли. Ўз устимда кўп ишлаб, албатта асосий таркиб ўйинчиси бўламан.

-   “Ғаллакор-Барса” жамоасининг ўйинларини кузатиб борасизми?
-   Ҳа. Имкон қадар ушбу жамоанинг ўйинларини кузатиб боришга харакат қиламан. Адашмасам жамоа кейинги йилги Биринчи лига мусобақаларига йўлланма олган. Фақат Биринчи лиганинг ўтиш ўйинларида ютса бўлди, Биринчи лига иштирокчисига айланади.

-   “Косонсой” жамоасига қарши қай тарзида тайёргарлик кўряпсизлар?
-   Рақибларимиз ҳозирча мусобақанинг сўнги ўринларининг  бирида бормоқда, шундай бўлсада рақибимизни ҳурмат қилган холда учрашувга жиддий тайёргарлик кўрмоқдамиз ва ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Акмал Рахматуллаев суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика