RU

Последние новости

21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  4 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  29 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  3 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  9 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  45

Асилбек Амонов: “Ҳеч бўлмаса Яманни ютишимиз шарт” Новости

Асилбек Амонов: “Ҳеч бўлмаса Яманни ютишимиз шарт”

Осиё чемпионатида иштирок этаётган “Қўқон-1912” жамоасининг дарвозабони Асилбек Амонов билан мусобақа таассуротлари ҳақида суҳбатлашдик.

– Асилбек сиз бундай йирик турнирларда олдин ҳам қатнашгансиз. Қатардаги таассуротларингиз қандай ?
– Мен қатнашган мусобақалар билан солиштирганда Қатардаги чемпионатда ташкилотчилик, футболчиларга яратилган шароитлар аъло даражада десам муболаға бўлмайди. Мен бундай шароитларни, бундай муҳитни ҳеч қаерда кўрмаганман. Стадионлар, кийиниш хоналари, майдонни сифати ҳаммаси аъло баҳога лойиқ.

– Иккита ўйинда жамоамизга нима етишмади деб ўйлайсиз ?
– Кореяга қарши биринчи ўйинимизда хакамнинг ғалати қарорлари болаларни руҳиятини издан чиқарди. Қачонки 10 киши бўлиб қолганимиздан кейин йигитлар ўзларига келишди. Қолаверса, корейслар бизни роса яхши ўрганишган экан. Ироқ билан ўйинда эса биз ўзимизнинг хатоларимиз эвазига ўйинни бой бердик. Тўғриси мусобақани бунча эрта тугатишимизни мен умуман хаёлимга ҳам келтирмаган эдим. Энди ҳеч бўлмаса Яманни ютишимиз шарт.

– Сизни нимага майдонда кўрмаяпмиз?
– Бу саволни яхшиси мураббийларимиздан сўрсангиз бўларди. Чунки кимни майдонга тушириш мураббийни иши. Лекин мен доим тайёр бўлиб турибман. Мусобақага келган барча 23 футболчи ўйинга тайёр туришибди.

- Бу йил “Қўқон-1912” жамоасига келган янги мураббийдан нималар кутяпсиз?
– Мурод ака жуда яхши инсон, ўз ишининг устаси. Ўйламанки, биз Мурод Исмоилов бошчилигида мухлисларимизни хурсанд қиламиз. Ўзим хам бу йил жамоамизнинг асосий таркибига киришга ҳаракат қиламан. Лекин бу осон иш эмас, сабаби бизда жуда тажрибали дарвозабонлар бор. Қўқонда ўринбосарлар жамоасининг ўйинлари хам қизиқарли бўлади. Чунки ўринбосарлар ўйинига хам жуда кўп мухлислар келишади. Биз эса уларни стадиондан хурсанд ҳолда қайтишларига харакат қиламиз.

Акрамжон Мамадалиев сухбатлашди.

Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика