RU

Последние новости

19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  0 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   0 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  9 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   9 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  4 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  48 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  2 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  3 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  51 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  16

“Asian Fight - 2017”: 30 август куни матбуот анжумани бўлиб ўтади Новости

“Asian Fight - 2017”: 30 август куни матбуот анжумани бўлиб ўтади

Теги :  Asian Fight
Ҳурматли ҳамкасблар! Сизга маълумки, жорий йилнинг 9 сентябр куни Тошкент шаҳридаги муҳташам “Бунёдкор” стадионида Пенчак силат спорт турнинг профессионал йўналиши бўлган микс силат“ бўйича жанг оқшоми бўлиб ўтади.

“Asian Fight - 2017” халқаро спорт турнири ташкил этилмоқда. Шу муносабат билан 30 август, чоршанба куни “Asian Fight - 2017” ташкилий қўмитаси барча ОАВ вакилларини матбуот анжуманига таклиф этади. Матбуот анжуманида “Asian Fight - 2017” ташкилий қўмитаси аъзолари яъни Ўзбекистон Пенчак силат федерацияси ва “Sunrise Entertainment” масъулияти чекланган жамияти рахбарлари билан турнирга оид тайёргарлик жараёни ва фахрий меҳмонларнинг ташрифига доир хабаралар ОАВга маълум қилинади.  30 август куни “Алишер Навоий” номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида соат 10:00 да бошланадиган матбуот анжуманига барча турдаги ОАВ вакилларини таклиф этамиз.

Шунингдек, Аккредитациядан ўтиш учун www.sunriseentertainment.uz сайтига кириб, аккредитация бўлимидан ўрин олган онлайн-аризани тўлдириш зарур бўлади. Шундан кейин турнир Ахборот хизмати вакиллари Сиз билан боғланади.

Аккредитациядан расман ўтиш учун онлайн-аризадан ташқари қуйидаги ҳужжатлар топширилиши керак:
- Иш жойидан расмий хат;
- аккредитациядан ўтувчи ходимнинг паспорт нусхаси;
- 4 дона рангли фотосурат (3х4)

Турнирни ёритишга рухсат бериладиган ОАВ сони чекланган:
- ҳар бир газета ва журналдан 2 нафар;
- ҳар бир радиостанциядан 2 нафар;
- ҳар бир интернет сайтларидан 2 нафар;
- ҳар бир телеканалдан 4 нафар ходим рўйхатдан ўтади.

Изоҳ: Ўзбекистон ҳудудидаги барча мустақил журналистлар ва блоггерлар ҳам аккредитациядан ўтишлари мумкин.
 
Аккредитациядан ўтиш жараёни 1 сентябр кунига қадар давом этади.
Батафасил маълумот учун: Жамшид Ҳожиакбаров (+99890188-64-44)


“Asian Fight - 2017”  Ахборот хизмати

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика