Асадбек Саидхонов: "Бухоро" ҳисобни сақлашга, "Турон" эса ғалабага интилди"
28 июл 2023 14:44
Новости
Асадбек Саидхонов: "Бухоро" ҳисобни сақлашга, "Турон" эса ғалабага интилди"
Сўнгги дақиқаларда Асадбек Саидхонов томонидан урилган гол яйпанликларга "Бухоро" устидан 3:2 ҳисобидаги ғалабани тақдим қилди. Учрашувдан сўнг ўйин қаҳрамонининг фикрларини тингладик.
"Ўйинга келсак, гол ўтказиб юборганимиздан сўнг бироз саросима кузатилди. 0:2дан сўнг бироз бўшашганимиз ҳисобига жазоландик. Худога шукур қийин вазиятдан чиқиб кетишни уддасидан чиқдик. Мураббийларимиз голдан сўнг олдинга ўтишимизни, вазиятлар яратишимизни айтишди. Барчаси яхши тугади.
2:2дан сўнг рақиб ҳисобни сақлашга, биз эса ғалабага ҳаракат қилдик. Чунки "Турон" мухлислари ғалабаларни соғиниб қолган.
Биринчи голимни ота-онамга бағишлайман. Уларга доим қўллаб-қувватлаб тургани учун раҳмат айтаман. Бундан ҳам яхши ҳаракат қилиб "Турон"ни Суперлигада олиб қолишга бор кучимизни ишга соламиз", - дейди Асадбек Саидхонов.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии