RU

Последние новости

00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1

Асадбек Жўрабоев: "Gentra автомобилини отажонимга совға қилдим" Новости

Асадбек Жўрабоев: "Gentra автомобилини отажонимга совға қилдим"

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1-18 март кунлари юртимизда U-20 Осиё Кубоги бўлиб ўтди ва унда Равшан Ҳайдаров мураббийлик қилаётган Ўзбекистон U-20 терма жамоаси чемпионликни қўлга киритди.

Улар орасида "Навбаҳор"нинг 19 ёшли маҳоратли ҳужумчиси Асадбек Жўрабоев ҳам бор.

Жўрабоев мазкур мусобақада 4 та ўйинда майдонга тушиб, 137 дақиқа тўп тепди. Ҳал қилувчи финал баҳсида эса бошланғич таркибдан жой олиб, 60 дақиқа ўйнади.  

"Навбаҳор" матбуот хизмати U-20 терма жамоаси билан Жаҳон чемпионатига жиддий тарзда тайёргарлик кўраётган Асадбек Жўрабоев билан Россия U-20 терма жамоасига қарши ўйиндан олдин интервью олди. 

- Аcадбек, аввало, "Навбаҳор" клуби номидан U-20 Осиё чемпионлиги билан табриклаймиз. Айтинг-чи, мазкур мусобақа сизда қандай таассурот қолдирди? 

- Ассалому алайкум! Аввало, сўзим аввалида барча ҳамюртларимизни айни пайтда юртимизда ҳукм сураётган муқаддас Рамазон ойи билан табриклайман. Мазкур ойда тутаётган рўзалари, амалга ошираётган ибодатларини Аллоҳ ўз даргоҳида қабул қилсин, илоҳим!

U-20 Осиё чемпионати борасида тўхталадиган бўлсам, мусобақа аъло даражада ўтди. Биз ўз олдимизга қўйган мақсадимизга эришдик.

Энди Жаҳон чемпионатига жиддий тайёргарлик кўряпмиз ва бўлажак мундиалда ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга интиламиз.   

- Юртимиз тарихида илк марта Ўзбекистон Президенти бевосита халқаро футбол ўйинини стадионда томоша қилиб, ўйиндан кейинги тақдирлаш маросимидан сўнг олтин медалларни топширди ва чемпионлик кубогини терма жамоа футболчилари билан бирга боши узра кўтарди. Юртбошимизнинг бевосита стадионда ўйинни томоша қилганликлари сизларга қўшимча мотивация бердими? Шунингдек, муҳтарам Президентимизнинг чемпионликни сизлар билан биргаликда нишонлаганликлари ҳам ўзгача ҳис-туйғулар уйғотган бўлса керак?         

- Албатта, муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг финал баҳсига ташриф буюрганликлари биз – футболчиларга қўшимча куч-қувват, мотивация берди. Биз майдонда барча имкониятимизни ишга солишга ҳаракат қилдик ва Худога шукрки, ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик.

Ўша финал ўйинида зафар қозонишимиз шарт эди. Боиси, бизга муҳтарам Президентимиз бошчиликларида бутун Ўзбекистон халқи ишонч билдираётганди. Халқимизнинг ишончини оқлаганимиздан хурсандмиз. 

- U-20 Осиё Кубогининг юртимизда ўтказилгани, ҳамюртларимизнинг сизларни барча ўйинларда бевосита стадионда қўллаб-қувватлаб туришгани ҳам муваффақиятда муҳим омил бўлдими?

- Фурсатдан фойдаланиб, U-20 терма жамоамизни бевосита стадионда қўллаб-қувватлаб, биз – футболчиларга қўшимча куч, руҳий мадад бериб турган мухлисларга ҳам жамоамиз номидан ўз миннатдорчилигимни билдираман. Муваффақиятимизда уларнинг ҳам муносиб ҳиссалари бор.


- Мазкур турнирда U-20 терма жамоамиз учун қайси баҳс қийин кечди?

- Ушбу мусобақадаги барча жамоалар кучли эди. Менимча, австралияликлар билан бўлган ўйин бироз қийинроқ кечди.

- Ҳал қилувчи финал учрашувидан олдин ва чемпионликка эришганингиздан сўнг кўнглингиздан қандай ҳиссиётлар ўтди?

- Мазкур ҳиссиётларни тасвирлашга тил ожиз. Айтишади-ку, минг марта эшитгандан кўра бир марта кўрган афзал, деб. Буни инсон ўзи ҳис қилиши керак.

Кези келганида шуни ҳам таъкидламоқчиманки, муҳтарам Президентимиз фармонлари билан U-20 терма жамоамиз аъзоларига Gentra автомобиллари совға қилинди. Ҳар бир фарзанднинг орзуси бўлади, албатта. Менинг ҳам орзум куни келиб, дадамга автоулов совға қилиш эди. Аллоҳга шукрки, Gentra автомобилини отажонимга совға қилдим. 

- Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Акмалович Ҳайдаров сизларни бўлажак ўйинларга қандай руҳлантирди?

- U-20 жамоамиз мураббийлар штабида фаолият юритаётган барча мураббийлар катта тажрибага эга. Жумладан, Равшан Акмалович қўл остида 2018 йили Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё чемпиони бўлганди. Мазкур муваффақият энди U-20 терма жамоамиз билан такрорланди.

Равшан Акмалович ҳақиқий психолог. Ҳар бир ўйиндан олдин рақибимиз биздан ортиқ эмаслиги, ҳар қандай жамоани мағлубиятга учратиш мумкинлигини уқтириб, биз–футболчиларга майдонда барча имкониятимизни ишга солиш, рақибдан чўчимаслигимизни уқтирдилар. Ушбу кўрсатмалар эса бизга якунда чемпионликни тақдим этди. 

- Бўлажак U-20 жаҳон чемпионатига Осиё чемпиони сифатида ташриф буюрасизлар? Ушбу мундиалдан нималар кутяпсиз?

- Биз олдимизга қўйилган мақсадларимиздан биттасини бажардик, яъни, мундиалга Осиё чемпиони сифатида йўл оляпмиз.

Таъкидлаганимдек, Жаҳон чемпионатида ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, совриндорлар сафидан жой олишни мақсад қилганмиз.

- Энди терма жамоадан Суперлига баҳсларига ўтсак. Суперлиганинг жорий мавсумдаги 3 тури ортда қолди. Дастлабки таассуротлар қандай?

- Дастлабки таассуротлар ижобий. Боиси, амалдаги мамлакат чемпиони "Пахтакор"нинг қаторасига 2 та ўйинда мағлубиятга учраши, "Насаф"нинг чемпионатни омадсиз бошлаши, "Нефтчи" ва "Бунёдкор" жамоаларининг 3-турдан сўнг мусобақа пешқадамлигини қўлга олиши кўпчилик учун кутилмаган ҳол бўлди. 

"Навбаҳор" тўғрисида тўхталадиган бўлсам, жамоамиз жорий мавсум баҳсларини яхши бошлаб, дастлабки 2 та учрашувда йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Аммо "Пахтакор"га қарши кечган баҳсда "Навбаҳор"га бироз омад етишмади.

Кейинги ўйинларда жамоамизга омад ёр бўлишини тилайман. Шунингдек, ўзим ҳам "Навбаҳор"нинг муваффақиятларига муносиб ҳисса қўшиш ниятидаман.           

- Мухлисларга тилакларингиз...      

- Уларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт тилайман. Терма жамоамиз ва "Навбаҳор"ни доимо қўллаб-қувватлаб туришсин.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика