RU

Последние новости

00:48"Реал" Почеттинони олиб келмоқчи: Арбелоага фақат мўъжиза ёки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ёрдам беради  0 00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  2 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  6 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  7 21:23"Манчестер Сити" футболчиси 80 000 фунт жарима тўлайди  2 20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  9 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  13 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0 19:43Суперлиганинг 2-турида ҳакамлар бир нечта қўпол хатога йўл қўйди  40 19:31"Ливерпуль" раҳбарияти бош мураббийга шарт қўйди. Слотдан нималар талаб қилинмоқда?  7 19:03Хави "Барса"га қайтиши ҳақидаги миш-мишларга чек қўйди  2 18:35"Манчестер Юнайтед" Кварацхелияга қизиқмоқда, аммо футболчининг нархи трансфер имкониятини шубҳа остига қўймоқда  3 18:07"Тоттенхэм" Тудорни ишдан бўшатишга тайёр. Клуб аллақачон бош мураббийликка икки номзодни кўриб чиқмоқда  4

Артём Петросян: "Иккита голни ўзимиз рақибга "совға" қилдик" Новости

Артём Петросян: "Иккита голни ўзимиз рақибга "совға" қилдик"

Бугун Пролига 19-туридан "Олимпик" – "Арал" учрашуви бўлиб ўтди. "Дўстлик" стадионида кечган баҳсда "Арал" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Олимпик" бош мураббийи Артём Петросян фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз...

- Нима ҳам дердим, боришимиз шу. "Арал"ни ғалаба билан табриклайман. Биринчи таймни ёмон ўтказмадик. Иккинчи бўлим охирларида эса ўзимиз рақибга иккита гол "совға" қилдик. Ҳисоб 0:1 пайтида гол уриб тенглаштирганимизда ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди. Ўтказиб юборилган иккинчи гол "Арал"га "совға" бўлди, учинчи голни эса гапирмаса ҳам бўлади. Ўша вазиятда концентрацияни йўқотиб қўйдик.

- "Олимпик" охирги турни Фарғонада "ФарДУ"га қарши ўтказади. Бундай ҳолатда жамоа тайёрлаш қандай кечади?

- Қизиқ савол. Албатта, охирги тур биз учун ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Бироз дам олиб, шу ўйинга ҳозирлик кўрамиз. Охирги турда клубимиз шаъни учун майдонга тушамиз. Ҳали бу ўйингача икки ҳафта бор. Яхши тайёргарлик кўриб, бор кучимиз билан ўйнашга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика