RU

Последние новости

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  206 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  2 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  19 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

Артём Филипосян: “Танаффусда мураббийлар берган кўрсатма ғалаба омили бўлди” Новости

Артём Филипосян: “Танаффусда мураббийлар берган кўрсатма ғалаба омили бўлди”

“Бухоро” - “Қўқон-1912” жамоалари учрашуви (2:0) сўнгида, бухороликларнинг тажрибали ҳимоячиси Артём Филлипосян ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

- Давралар оралиғидаги танаффусдан сўнг биринчи расмий ўйинимиз бўлгани учун ҳаяжон туфайли биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмади. Қолаверса, баъзи ўйинчиларнинг терма команда йиғинида, баъзиларнинг жароҳати туфайли анча вақт машғулотларда бирга ишламаганимиз ҳам бунга таъсир кўрсатди.

Танаффусда мураббийлар штаби биз билан жиддий суҳбат ўтказиб, керакли кўрсатмаларни беришди. Иккинчи таймда ана шу кўрсатмаларга амал қилган ҳолда дастлаб ҳисобни очишга, сўнгра уни йириклаштиришга муваффақ бўлдик. Ҳимоячи сифатида дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолганимиз мен учун ёқимли бўлди. Биринчи таймда ўйинимиз чиқмаганда ҳам, иккинчи бўлимдаги ғалабамизда ҳам бизни бирдек қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга раҳмат айтаман.

“Қўқон-1912” жамоаси ҳақида гапирадиган бўлсак, иккинчи даврада улар сафига яхши ўйинчилар йиғилибди. Биринчи ўйинданоқ, жамоанинг ўйин услуби яхши томонга ўзгаргани гувоҳи бўлдим. Шу боис улар кейинги ўйинларда кўпчилик етакчиларга муносиб қаршилик кўрсатади, деб ўйлайман, - дейди А. Филиппосян.

“Бухоро” ПФК Матбуот хизмати.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика