RU

Последние новости

13:20Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган  1 12:22"Энди ўйнамайсан". "Барселона" ўйинчиси Ла Лигадаги ўйин пайтида Хавининг акаси билан жанжаллашди  3 11:49Тен Хаг топ трансферлар ҳақида: "Манчестер Юнайтед" – ҳар қандай ўйинчи учун жуда ҳам жозибадор клуб"  3 11:20Роналду "Арсенал" ҳақида: "Э худоим, улар чемпионатни ютишмайди"  23 10:48Артета: «Орзумиз ҳали ўлмади»  7 10:19«Бавария»ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди  8 09:53Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 09:27«Манчестер Сити» ёки «Арсенал». Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади  9 09:01Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди  9 08:26«Байер» раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узукларини совға қилди  4 08:10МЛС. "Интер Майами" - "Ди Си Юнайтед" 1:0  0 08:05Серия А. "Торино" - "Милан" 3:1  0 08:00МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган ягона гол «Интер Майами»ни биринчи ўринга олиб чиқди  12 07:55Серия А. "Лечче" - "Аталанта" 0:2  0 07:50Бундеслига. "Боруссия Д" - "Дармштадт" 4:0  0

Артём Филипосян: "Таиландга ҳеч ким гол ура олмаган бўлса, Ўзбекистон бу ишни уддасидан чиқади" Новости

Артём Филипосян: "Таиландга ҳеч ким гол ура олмаган бўлса, Ўзбекистон бу ишни уддасидан чиқади"

Ўзбекистон терма жамоасига Осиё Кубогининг нимчорак финалида Таиланд рақиблик қилади.

Ушбу мамлакат футболи, клублари, терма жамоаси бегона ҳисобланмайди. Бир неча йиллар аввал ОЧЛ учрашувларида клубларимиз Таиланд жамоалари билан тўқнаш келган. Ўзбекистонлик футболчилар Таиланд клубларида тўп тепган. Шундай ўйинчилардан бири Артём Филипосян. Тажрибали ҳимоячи "Прачуаб", "Муангкан Юнайтед" клублари шарафини ҳимоя қилган. "Прачуаб" билан мамлакат кубогини қўлга киритган. Бўлажак ўйин олдидан унинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Таиланднинг гуруҳ босқичидаги ўйинларидан келиб чиқиб бу жамоа бошдан баланд сакрадими?

- Таиланд чемпионати йилдан-йилга ўсишга эришмоқда. Бу нарса ўз-ўзидан терма жамоада ҳам акс этмоқда. Қолаверса, япониялик мураббий Масатада Ишининг иши ҳам яхши таассурот қолдирмоқда. 

- Таиланд қандай рақибга қарши майдонга чиқишини билади ва ҳимоядан ўйин ташкил қилади. Футболчилар орқада зич ҳаракат қилишади. Гуруҳда улар ўз дарвозасидан гол ўтказгани йўқ. Бу нарса олдинда вазиятлар яратишда тўсиқ бўлмайдими?

- Юқорида айтганимдек, Таиланд мураббийи ҳимояни анча яхши шакллантирибди. Уларнинг ўйинларини кўрдим. Ҳеч ким гол урмаган бўлса, Ўзбекистон буни ортиғи билан уддалашига ишонаман. Якунда биз ғалаба қозонамиз. Терма жамоамизга омад ва юртимизга ёруғ юз билан қайтишларини тилаб қоламан. 

- Ўзбекистон билан ўйин олдидан Таиланд терма жамоаси футболчилари ниманинг эвазига ўсишга эришяпти?

- Маҳаллий футболчилар чемпионатга келаётган легионерлардан кўп нарса ўрганмоқда. Мисол учун, Таиланд футболчилари ва терма жамоаси олдин кучли бўлмаган. Ҳозирга келиб улар яхши даражага чиқишди. 

- Гуруҳ босқичидаги 3та ўйинда рақиблар дарвозамиз томон 4тагина аниқ зарба йўллашди ва 1та гол (у ҳам пенальтидан) уришди. Ҳимоя чизиғимиз тартибга келиб қолдими? 

- Бунга сабаб футбол ўзгараётгани. Ўзбекистон терма жамоасининг айни вақтдаги ҳимоя чизиғи шахсан менда ижобий таассурот қолдиряпти. Яхши ҳимоячилар жамланган. Шу руҳда давом этишимиз керак. 

- Артём Филипосян фаолиятини қаерда давом эттиради?

- Янги мавсумни "Бухоро"да бошлайман. Клуб билан бир йиллик шартнома туздим. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика