RU

Артуро Видаль: "Интер" ЕЧЛ финалида ўйнашни истайди" Новости

Артуро Видаль: "Интер" ЕЧЛ финалида ўйнашни истайди"

"Интер" ярим ҳимоячиси Артуро Видаль ўзининг келажаги ҳақида гапирди.

"Мураббий билан учрашдим. У менга айрим тўғри гапларни айтди ва жамоада ўзимни яхши ҳис қилишимга ёрдам берди. Жамоадошларим билан доимо гаплашаман. Улар чин юракдан меҳнат қилиб, янги мавсумга тайёрланишмоқда. Бу жуда муҳим. Олдимизда А Серия ва ЕЧЛ кутиб турибди.

Ўтган мавсум мен учун ёмон ўтди. Муаммолар сабабли сўнгги ойларни ўтказиб юбордим. Энди эса мен 100 фоизга тайёр бўлиб, Артуро Видалнинг қандай эканлигини кўрсатмоқчиман.

Клуб раҳбарияти билан гаплашиб олдим. Улар мени қўлламоқда. Ўз навбатида мен ҳам уларга ишонаман.

Ушбу мавсумда ҳам биз Скудеттони ютмоқчимиз. Шунингдек, ЕЧЛ финалида ўйнашни истаймиз", - деди Видаль.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика