RU

Последние новости

22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  0 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  3 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  2 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  31 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  4 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  43 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  14 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  23

Артур Юнусов ОЧда Вьетнам клубида ўйнайди Новости

Артур Юнусов ОЧда Вьетнам клубида ўйнайди

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси сардори Артур Юнусов фаолиятини Вьетнам чемпионатида давом эттиради.
Юнусов Вьетнам шарафини клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида ҳимоя қилувчи “Тай Сон Нам” жамоаси билан қисқа муддатли (тахминан 2 ой) шартнома имзолади.

“Тай Сон Нам” ўз гуруҳида Ливан ва Хитой чемпионлари билан плей-оффга бериладиган йўлланмалар учун баҳс олиб боради. Гуруҳ босқич ўйинлари 29 июль куни Эроннинг Исфахон шаҳрида старт олади. Айни пайтда Юнусов Хошимин шаҳрида янги клуби таркибида машғулот ўтказяпти. Артурдан ташқари “Тай Сон Нам” таркибида Испания терма жамоаси етакчи футзалчиси ҳам бор.

“Ҳозир Хошимин шаҳрида кунига икки маҳалдан машғулот ўтказяпмиз. 5 июль куни Таиландга бир ҳафталик йиғин ташкил этиш учун борамиз. Кейин яна Вьетнамга қайтиб, сўнгги ўқув-машғулот йиғинига киришамиз ва Исфахонга йўл оламиз”, - деди Юнусов сайтимизга берган интервьюсида.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика