RU

Последние новости

16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  0 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  0 14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  2 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1 13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  1 13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  6 12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0 12:37U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида  5 12:13"Барселона" афсонаси молиявий фирибгарликда гумон қилинмоқда  3 11:47Мбаппе мамлакатини ўзгартириши мумкин: Жазоир юлдузни жалб қилишга тайёр  4 11:19Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди?  4 11:15Қайтиш яқинми? Клопп дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  5 10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  3

Артур Юнусов: “Биринчи галдаги вазифа – гуруҳдан чиқиш” Новости

Артур Юнусов: “Биринчи галдаги вазифа – гуруҳдан чиқиш”

Кеча Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида футзал бўйича Осиё чемпионати старт олди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага гуруҳдаги илк учрашувни ён қўшниларимиз – Қирғизистон терма жамоасига қарши ўтказади. Баҳодир Аҳмедов шогирдлари қитъа чемпионатига сўнгги тайёргарликни Хитойда ташкил этишди ва яхши кайфият билан Вьетнамга етиб келишди. Биз бугунги ўйин олдидан терма жамоа етакчи футзалчиларидан бири Артур Юнусов билан боғланиб, унинг фикрини ёзиб олдик.



Cуратда - (ўнгдан чапга) Артур Юнусов, Николай Одушев (катта мураббий), Андрей Шлема (Хошиминдаги гипермаркетда харид қилишга ҳам улгуришди)

“Гуруҳдан ортиқча қийинчиликсиз чиқишимиз керак. Терма жамоамиз олдига қўйилган биринчи галдаги вазифа – гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб, чорак финалга чиқиш. Гуруҳдаги жамоалар билан шу пайтгача бир неча маротаба тўқнаш келганмиз ва аксарият ўйинларда ғалаба қозонганмиз. Ҳозирги шароитда ҳам гуруҳ фаворитимиз. Энг муҳими, ўйинимиз чиқса бўлгани.

Осиё чемпионати ҳар икки йилда бир маротаба ўтказилади. Қитъа чемпиони бўлишни ким ҳам истамайди, дейсиз? Шахсан бизнинг жамоамизда қитъа чемпиони бўлиш истаги юқори. Чунки шу пайтгача ҳали чемпионлик шохсупасига кўтарилмаганмиз.

Ҳозир Хошиминда об-ҳаво булутли. Ёмғир бир ёғяпти, бир тиняпти. Шу иқлимни инобатга олган ҳолда Хитойда бир ҳафтага яқин вақт давомида тайёргарлик кўрдик. Лекин ёпиқ мажмуада ўтказиладиган ўйинларда об-ҳавонинг деярли таъсири бўлмайди. Ҳаммаси ўз қўлимизда. Мухлисларни хушнуд этишга астойдил ҳаракат қиламиз”, - дейди Юнусов.

Камолиддин АЛИМОВ ёзиб олди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика