RU

Последние новости

02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  0 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  5 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  3 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  4 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9

Артур, с Днём рождения! Новости

Артур, с Днём рождения!

Бугун “Насаф” жамоасининг сардори, 2014 йилдаги Ўзбекистон миллий чемпионатининг тўпурари Артур Геворкяннинг таваллуд айёми куни – бугун у 30 ёшни қарши олди!
2011 йилдан бўён “Насаф” сафида фаолият юритаётган ушбу футболчи воҳа футбол ишқибозларининг ҳурматига ва эътирофига сазовор бўлди ва қадрдон бўлиб қолди.

Унинг жамоа ютуқларига қўшган ҳиссаси беқиёсдир. Айниқса бу йилги чемпионатда у рақиблар дарвозасини 18 марта ишғол қилиб, тўпурарлар орасида карвонбошига айланди.

Биз Артур ҳақида қанча кўп яхши гаплар айтмайлик бу камлик қилади. Унинг энг бир диққатга сазовор фазилати шуки, жамоани оғир пайтларда ҳам ташлаб кетмади. “Насаф” мухлисларига содиқлиги, жамоага содиқлиги орқали катта ҳурмат ва эътирофга сазовор бўлди.

Умид қиламизки, Артур бундан бўён ҳам “Насаф” сафида фаолият юритиб, бунданда юқори ютуқларига ҳисса қўшаверади, зеро у ҳозир катта маҳорат ва тажриба чуққисини эгаллади.

Биз барча “Насаф” жамоаси мухлислари, воҳа футболи ишқибозлари номидан Артурни бугунги таваллуд айёми билан самимий табриклаймиз! Унга ва у орқали барча оила-аъзоларига мустаҳкам соғлик, узоқ умр тилаймиз. Оиласи бахтига ва биз ишқибозлар бахтига доимо соғ ва омон бўлсин!

АРТУР, ПОЗДРАВЛЯЕМ ТЕБЯ С ДНЁМ РОЖДЕНИЯ! ЖЕЛАЕМ ТЕБЕ САМОГО НАИЛУЧШЕГО.МЫ ТЕБЯ ЛЮБИМ И УВАЖАЕМ!

“НАСАФ” ПФК мухлислари
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика