RU

Последние новости

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  23 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

Артур Геворкян юзлик довонидан ўтди Новости

Артур Геворкян юзлик довонидан ўтди

"Тракторсози"га қарши ўйинда дублга эришган Артур Геворкян Геннадий Красницкий номидаги тўпурарлар клубига аъзо бўлди.
Қаршининг "Насаф" клуби "снайпери" туркманистонлик Артур Геворкян ўзининг 100 ва 101 голларини урди.

Ўзбекистон чемпионати, Ўзбекистон Кубоги, ОЧЛ ва ОФК мусобақаларида жамоаларимиз сафида юзлик маррани забт этган футболчини Ўзбекистоннинг ХХ асрдаги энг яхши футболчиси деб тан олинган Геннадий Красницкий номидаги тўпурарлар клубига қабул қилинишидан хабарингиз бор. Бугунги ўйинга қадар "Насаф" таркибида тўп тепаётган туркманистонлик легионер Артур Геворкян ҳисобидаги голлари сони 99та эди.

Артур Геворкян 2006-2009 йиллар мобайнида "Шўртан" сафида  Олий лига доирасида 98 ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасини 24 маротаба ишғол этганди. 2010 йилда Тошкентнинг "Пахтакор" клубида бир мавсумни ўтказган Артур Геворкян Олий лига учрашувларида 23 беллашувда майдонга чиқиб, 2 бор гол киритишни уддасидан чиққанди. 2011 йилдан бошлаб "аждар"га айланган Артур Геворкян "Насаф" либосида Олий лигада 100дан ортиқ ўйин ўтказишга улгурди ва рақиблари дарвозасини 53 маротаба ишғол этди. Артур Геворкян ҳозирча Олий лига баҳсларида 79 та тўп киритган ва футболчи "Шўртан", "Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари сафида Ўзбекистон Кубоги, ОЧЛ ва ОФК ўйинларида  яна 20 бор рақиблари дарвозасини "ўққа" тутганди. Умумий ҳисобда Артур Геворкян жами 99 гол билан "юзлик"ка яқинлашиб қолганди.

Бугунги голлар футболчи учун мос равишда 100 ва 101-гол бўлди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика