RU

Последние новости

16:12LIVE. ЕЧЛ плей-офф босқичига қуръа ташланмоқда  0 15:56"Барселона" бошқаруви аъзоси клуб Ҳоланд билан битим тузиши мумкинлигини айтди  0 15:40"Ғазалкент" назорат учрашувида "Зенит-2" билан дуранг ўйнади  0 15:27Водий клуби 12 йилдан сўнг янги мавсумни ўз аренасида қарши олади   1 15:04Нафақат чемпионлик учун кураш: "Арсенал" майдондан ташқарида ҳам "Манчестер Сити"га чақириқ ташлади  2 14:38Суперлига-2026. Мавсум давомида кузатиб бориш керак бўлган ёш иқтидор эгалари  2 14:12"Сўғдиёна" сўнгги бор қачон мавсумни ғалаба билан бошлаган?  0 13:49АПЛ клуби бош мураббийи билан шартномани 2032 йилнинг ёзигача узайтирди  0 13:26Суперлига. "Қўқон-1912" 7 йиллик нохуш анъанага барҳам берадими?  8 13:06Англия грандлари "Ноттингем Форест" ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  3 12:38"Манчестер Юнайтед" "Боруссия Д" футболчисига қизиқмоқда  1 12:10Роналду Англияга қайтиши мумкин?!  6 11:42Жанубий Америка Рекопасида сенсация! "Фламенго" совринни Аргентина клубига бой берди  3 11:21Суперлига старти — сюрпризлар саҳнасими?  11 10:47Мамардашвили "Ливерпуль"даги ҳолатидан норози ва ёзда ижарага кетиши мумкин — ТEАМtalk   3

Артур Геворкян олий лигада 50та гол урди Новости

Артур Геворкян олий лигада 50та гол урди

2006 йил Ўзбекистондаги фаолиятини бошлаган Артур Геворкяннинг олий лигада урган голлари сони 50тага етди.
Олий лиганинг 17-туридан ўрин олган “Сўғдиёна”га қарши ўйиннинг 24-дақиқасида Геворкян олий лигадаги ўзининг юбилей 50-голини уришга эришди. Ҳозирга қадар туркманистонлик ярим ҳимоячи миллий чемпионатимизда 183та ўйин ўтказган ва 51та гол урган.


2006-2009 йилларда Ғузорнинг “Шўртан” клуби шарафини ҳимоя қилган Артур бу клуб сафида 95та ўйинда 24та гол урган. Олий лигадаги дастлабки голини 2006 йил 6 август санасида “Қизилқум” дарвозасига урган.

2010 йилни “Пахтакор” сафида ўтказган ярим ҳимоячи мавсум давомида 23та ўйинда қатнашди ва 2та гол урди.

2011 йил Қаршининг “Насаф” клубига кўчиб ўтган Геворкян шу кунга қадар мана шу клуб шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.  “Аждарлар” таркибида футболчи олий лига доирасида 65та ўйин ўтказиб 25та тўп киритишга эришди.

Артур Геворкян юбилей голларини урган ўйинлар:

1-гол: 2006 йил. 6 август. “Шўртан” – “Қизилқум” 3:1
10-гол: 2007 йил. 6 декабрь. “Шўртан” – “Андижон” 2:1
20-гол: 2009 йил. 19 июнь. “Шўртан” – “Бухоро” 2:4
30-гол: 2011 йил. 15 май. “Насаф” – “Машъал” 2:0
40-гол: 2012 йил. 5 октябрь. “Андижон” – “Насаф” 3:4
50-гол: 2013 йил. 26 август. “Насаф” – “Сўғдиёна” 4:2


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика