Артета Венгернинг "Арсенал"га қайтишига қарши эмас
17 сен 2022 16:19
Новости
Артета Венгернинг "Арсенал"га қайтишига қарши эмас
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета Арсен Венгернинг Лондон жамоасига қайтишидан мамнун бўлади.
Эслатиб ўтамиз, испанияликнинг ўзи 2011 йилдан 2016 йилгача Венгер қўл остида "канонирлар"да ўйнаган.
"Бу менга манзур келади. Ўйлайманки, Арсен қайтиб келишни истаса, клубимизнинг ҳар бир деразаси, ҳар бир эшиклари у учун очиқ бўлади. У буни шахсан мендан ва клубдаги бошқа одамлардан билади", – деди Артета.
Эслатиб ўтамиз, Венгер "Арсенал"ни 1996 йилдан 2018 йилгача бошқарган. Франциялик мутахассис жамоа билан уч марта Англия Премьер-лигаси чемпиони ва етти марта Англия Кубоги соҳиби бўлган.
72 ёшли Венгер "Арсенал"га бошқарув ўринларидан бирига қайтиши мумкин.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии