RU

Последние новости

10:19"Нефтчи" таркибида ким нечанчи чемпионлигини қўлга киритди?   1 09:53"Ливерпуль" сардори: "Ҳозир жуда қийин вазиятдамиз"  1 09:26Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  3 08:582026 йил Ўзбекистонда ФИФАнинг яна бир мусобақаси бўлиб ўтади  1 08:45Суперлига-2025. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" 0:2  2 08:35Суперлига-2025. "Нефтчи" – "Қизилқум" 4:1  3 08:32Слот: "Биз охирги пайтларда ўз имкониятларимизни кўп қўлдан чиқаряпмиз"  7 08:05Юрий Саркисян "Нефтчи"ни чемпионлик билан табриклади  7 07:38"Ливерпуль" 60 йиллик антирекордни такрорлади  1 01:30"Олтин тўп" соҳиби майдонга қайтишга яқин  0 01:03Лига 1. "Ланс" "Страсбур"ни ютиб, 2-ўринга кўтарилиб олди, "Ренн" "Монако"ни йирик ҳисобда енгди, Погба қайтди!  0 00:31АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Манчестер Сити"ни таслим қилди, Ҳусанов тушмади  34 00:11А Серия. "Ювентус" меҳмонда сўнгги ўриндаги "Фиорентина" билан дуранг ўйнади, "Наполи" эса "Аталанта"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  1 23:37Акмал Рустамов: "Нефтчи"нинг учинчи голида футболчи тўпни қўли билан ўйнаганди, лекин у инобатга олинди"  9 23:15Икром Алибоев: "Мавсум бошида қийин бўлди, охирида яхши меҳнат қилдик"  2

Артета Поттер ҳақида: "Мағлубиятда бош мураббийнинг оила аъзолари айбдор эмас" Новости

Артета Поттер ҳақида: "Мағлубиятда бош мураббийнинг оила аъзолари айбдор эмас"

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета "Челси"даги ҳамкасби Грэм Поттерга бўлаётган босим ҳақида гапирди.

Поттер қўл остида "Челси" сўнгги 11 ўйиннинг фақатгина биттасида ғалабага эришди. Жамоа мухлислари бош мураббийнинг истеъфосини сўрашмоқда.

"Биз, мураббийлар, бу босим, талабларни тўғри тушунамиз. Чунки ўз ишимиз давомида бундай ҳолатларга кўп дуч келамиз. Асосий гап тўпнинг тўрга бориб тушишида, барча асосан шунга эътибор беради. Аммо шундай факторлар борки, уларни фақатгина бир томон назорат қила олмайди. Албатта, мен Поттерга қайғураман, чунки менда ҳам шундай ҳолат бўлган.

Ишимиз давомида кўплаб қийинчиликлар бор. Мағлубият ва ҳатто ғалабалардан кейин ҳам меҳнат қилиш кераклиги, камчиликлар кўриниб қолади. Бироқ бу сабабли бошқа одамни қўрқитиш керак эмас. Мағлубиятда бош мураббийнинг оиласи, дўстлари ёки яқинлари айбдор эмас.

Ўз навбатида менда ҳам барчаси чегарага етиб келган пайтлари бўлган. Шу сабабли бошқа инсонларни ҳам бундай ҳолатда кўриш осон эмас", - деди "Арсенал" устози.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика