RU

Последние новости

23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  7 22:00РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" "Факел" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  10 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  3 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  818 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  7 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2 19:22ФИФА Аргентинанинг эътирозига жавоб берди  4 18:52Ҳусниддин Ғофуров - "Қўқон-1912" футболчиси  3 18:24Биринчи даврада "Бунёдкор"да ўйнаган футболчи Босния ва Герцеговина клубига ўтди  1 18:00Ўзбекистон ўйнайдиган "Божуар" стадиони баҳсга тайёр  7 17:50Доминикан Рес. - Испания. Асосий таркиблар эълон қилинди  17 17:13Магуайр: "МЮни яна муваффақиятли қилиш вақти келди"  4 17:03Эндрик таништирув маросимига 43 минг мухлис келди  1

Артета: “Дерби”даги ғалаба бурилиш нуқтаси бўлишига умид қиламан” Новости

Артета: “Дерби”даги ғалаба бурилиш нуқтаси бўлишига умид қиламан”

“Арсенал” бош мураббийи Микель Артета АПЛ 15-тури доирасида “Челси” устидан (3:1) қозонилган ғалаба ҳақида гапирди.

“Биз учун бу катта ғалаба. Натижаларимиздан кўнглимиз тўлмаётганди. Бундан барча – футболчилар, мухлислар ҳам қайсидир маънода “жабр” кўришди. “Боксинг дей”да Лондон дербисида “Челси”ни мағлуб этишданда аълороқ иш йўқ. Ўйламанки, бу ғалаба кейинги ғалабаларимизнинг дебочаси бўлади. 

Футболчиларим шундай юксак савияда ўйин кўрсата олишларини биламан. “Челси” қандай кучга эканлигини барчага маълум. Аммо ҳал қилувчи вазиятларда биз яхшироқ ҳаракат қилдик. 

Жароҳатлар, коронавирус, бир киши кам бўлиб ҳаракатланиш... Бизнинг ғалабамизга тўсқинлик қилган жиҳатлар ҳақида ўйларкансан, ғамгин мухлисларни ғалаба билан хурсанд қилиш албатта ёқимли. Улар натижаларимиздан хавотирга тушиб қолишганини тушуниб турибман.

Биз учрашувни яхши бошладик ва ташаббксни ўзимизда сақлаб тура олдик. БУ жамоага ишонч ва хурсандчилик бахш этади. Келинг шу руҳда давом этайлик. Биз ҳали яна кўплаб жиҳатларимизни яхшилаб олишимиз керак”, деди мураббий “Sky Sports”га берган интервьюсида.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика