Артета дербида йўқотилган очколар ҳақида гапирди
27 авг 2023 10:39
Новости
Артета дербида йўқотилган очколар ҳақида гапирди
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета АПЛнинг 3-турида "Фулхэм"га қарши ўйинда йўқотилган очко ҳақида гапирди.
"Уларга илк дақиқаданоқ гол совға қилиб, ишимизни қийинлаштириб юбордик. Ўйиннинг бошидан охиригача барча жиҳатларда устунлик қилдик, ғалабага лойиқ эдик, бироқ бу футбол. Футболда сиз 35 марта зарба бериб, рақибга яримта имконият тақдим қилиб ҳам мағлуб бўлиш мумкин.
Ҳа, бундай натижа мағлубият каби туюлади. Жамоанинг ўйинини кўриб туриб, ғалабага лойиқлигини тушуниб турибсиз. Рақиб 2, 3, 4 ёки 5та гол уришининг аҳамияти йўқ, Сиз 3, 4, 5 ёки 6та гол уришингиз керак. Бугун бунинг иложи бўлмади, лекин лигамиз шундай", - деди Артета.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии