RU

Последние новости

15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  3 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  1 14:33Олимпиадага чиққан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларига қанчадан мукофот берилгани маълум  20 13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  16 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  0 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  9 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  13 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  2 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  1 10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  11 09:45Тиаго Силва янги жамоаси билан шартнома имзолади  7 09:19Мбаппенинг «Боруссия»га қарши учрашувдаги ҳаракатлари 2 баҳога лойиқ кўрилди  18

Артета: “Биздан 10 чандон яхшироқ ўйнашди. Чемпионлар лигасига муносиб эмасмиз” Новости

Артета: “Биздан 10 чандон яхшироқ ўйнашди. Чемпионлар лигасига муносиб эмасмиз”

АПЛ 37-турида “Ньюкасл”га учралган мағлубиятдан кейин “Арсенал” устози Микель Артета ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ньюкасл” ғалабага ҳақли эди, улар анча кучли ҳаракат қилишди. Бизда эса ҳеч нарса ўхшамади. Барча жиҳатларда биздан устун келишди, тўп билан яхши муомала қилолмадик. Ўйин давомида кўп воқеалар содир бўлди, жумладан, жароҳатлар туфайли мажбурий ўзгаришлар, аммо бу баҳона бўлолмайди.

Ўз ўйинимизни намойиш этолмадик. Ниманидир ўзгартиришга ҳаракат қилдик, аммо фойдаси бўлмади. Баъзи ҳолларда яхши кўриндик, аммо даҳшатли голларни ўтказиб юбордик ва ўйлаганларимизни амалга ошира олмадик.

“Ньюкасл” эса 10 чандон яхшироқ ҳаракат қилди. Бизнинг ўйинимиз  Чемпионлар Лигасига йўл олиш учун талаб этиладиган даражадан анча йироқ. Жуда хафаман, мағлубият аламли. Шу кунгача барчаси ўз қўлимизда эди, энди эса йўқ. Бироқ, футболда доимо оз бўлса ҳам имкон бўлади”, дейди Артета.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика