Аршавин: “Ўзил ўйинни секинлаштиради, уни “Арсенал” келажагида кўрмаяпман”
31 мар 2020 20:54
Новости
Аршавин: “Ўзил ўйинни секинлаштиради, уни “Арсенал” келажагида кўрмаяпман”
“Тўпчилар”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Андрей Аршавин Месут Ўзил ҳақида ўз фикрларини айтди.
“Албатта, Ўзилни жуда ҳурмат қиламан. У жаҳон даражасидаги футболчи. Бироқ, шахсий фикрим, у ўйинни секинлаштиради. Мен бошқа футболчини афзал кўрардим.
Артета эса бошқача фикрлайди ва Ўзилни тез-тез майдонга туширади. Ҳа, унинг ўйини “Арсенал”да яхшиланди, лекин келажакда уни жамоада кўрмаяпман.
У дарвозага кам зарба йўллайди. У пас бериш учун вазият қидиради, бу эса рақиб ҳимоячиларининг вазифасини осонлаштиради”, дейди россиялик собиқ футболчи.
Месут жорий мавсум АПЛда 18 ўйин ўтказиб, 1+2 натижага эришди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Комментарии