RU

Последние новости

15:55Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Бангладешга 4 та гол урди ва плей-оффга йўл олди  0 15:27Бразилияда ҳакам 23 та (!) қизил карточка кўрсатди: Халк воқеа марказида  1 15:06Суперлига. "Навбаҳор" XXI асрда "Пахтакор"ни меҳмонда ютмаган  3 14:38Таниқли мураббий "Реал" қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  8 14:14Ҳужумчини сабр билан кузатиб боради, орқа томонида бўш ҳудуд очиб қўймайди... Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини таҳлил қилинди  20 13:53"Челси" Росеньор олдига қатъий талаб қўйди  0 13:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Арал" таркибига қўшилди  0 13:13Ўзбекистон Кубоги саралашида 16 жамоа қатнашади: уларнинг орасида ҳаваскор жамоа ҳам бор  0 12:56U-17 Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йиғин бошлади  2 12:36"Арсенал" учун янги муаммо: Артета футболчиларининг жароҳати ҳақида гапирди  0 12:07Қотиллик учун жазо ўтаб чиққан дарвозабон яна қамоққа қайтарилади  1 11:39"Челси" футболчиси клубда қолишни хоҳлайди, аммо раҳбарият бошқача фикрда  1 11:15Икки футболчи учун 100 миллион. "Реал" ёзги трансфер ойнасидаги устувор мақсадларини белгилаб олди  7 10:34"Нефтчи" - "Андижон" учрашувига чипталар сотуви бошланди  13 09:52Дибаланинг кейинги манзили маълум  4

"Арсенал"нинг ёзги трансфер режаси маълум бўлди Новости

"Арсенал"нинг ёзги трансфер режаси маълум бўлди

Лондон клуби ёзда энг камида 4 нафар янги футболчи билан шартнома тузади.

"Арсенал" келаётган трансфер олди-бердилари даврида таркибини анчагина яхшилаб олишга умид қилмоқда.

Клуб Чемпионлар Лигасида иштироки билан эҳтимолий даромад ҳисобига камида 4 нафар футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Микель Артета жамоани икки марказий ярим ҳимоячи, вингер ва чап қанот ҳимоячиси билан кучайтириш ниятида.

Баъзи харидлар айрим ўйинчиларнинг сотилиши ҳисобига молиялаштирилиши мумкин. Келишувлардан бири Киран Тирнини ўз ичига олиши мумкин. "Кристал Пэлас"да ижара асосида тўп тепаётган Альберт-Мбойо Локонга ва "Марсел"да ўйнаётган Нуну Таравеш ҳам сотилиши эҳтимоли бор.

"Тўпчилар" "Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Деклан Райс учун курашда "Челси"дан ўзиб кетишларига ишончи комил, футболчининг трансфер нархи 80 млн фунтни ташкил қилади. Шу билан бирга, клуб "Брайтон" ярим ҳимоячиси Мойсес Кайседога эътиборини қаратади.

"Арсенал" келаси мавсумда жамоа Чемпионлар Лигаси талабларига жавоб берадиган таркибга эга бўлиши керак, деб ҳисобламоқда.

Инглиз клуби ёзда ушбу мавсумда жароҳатлар туфайли жуда кам ўйнаган Эмиль Смит-Роунинг келажаги борасида қарор қабул қилиши керак, Шунингдек, Киллиан Мбаппедан кейин Лига 1'да тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринда бораётган "Ренн" футболчиси Фоларин Балогун масаласида ҳам бир қарорга келиши керак. Балогун ҳужум чизиғида учинчи вариант бўлиш учун Лондонга қайтишни истамаса керак.

"Арсенал" Гранит Жака билан келишув муддатини узайтириш масаласини ҳам ҳал қилиши лозим. Унинг амалдаги битими 2024 йил ёзига қадар кучда бўлади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика