"Арсенал" ва "Ньюкасл" "Барселона" ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда
10 янв 2023 16:49
Новости
"Арсенал" ва "Ньюкасл" "Барселона" ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда
Англия клублари "Барселона" ҳимоячиси Алехандро Бальдега қизиқиш билдирмоқда.
Бу ҳақда Sport.es хабар берди.
Англия клублари каталонияликлар молиявий муаммолар туфайли шартномани узайтира олмаётган 19 ёшли испаниялик футболчини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Футболчининг "кўк-анорранглилар" билан битими 2024 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.
Бальде – "Барселона" тарбияланувчиси бўлиб, 2022/23 йилги мавсум жамоа сафида 19 та ўйинда 3 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчини 15 миллион еврога баҳоламоқда.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Комментарии