"Арсенал" собиқ вингери Николя Пепе "Вильярреал" ўйинчисига айланди
04 авг 2024 21:27
Новости
"Арсенал" собиқ вингери Николя Пепе "Вильярреал" ўйинчисига айланди
"Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси Николя Пепе "Вильярреал" билан шартнома имзолади.
Бу ҳақда испан клуби расмий сайти хабар бермоқда. 29 ёшли ивуарлик жамоага эркин агент мақомида қўшилди. Унинг "Вильярреал" билан келишуви 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Пепе сўнгги мавсумни "Трабзонспор"да ўтказди. У турк жамоаси 23та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 3та ассист қайд этди. Футболчи бунга қадар "Арсенал", "Ницца", "Лилль", "Орлеан" ва "Анже" жамоалари тўп тепган.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии