RU

"Арсенал" собиқ футболчиси: "Ўзил клуб ҳақида қайғурмайди, у фақат ўзини ўйлайди" Новости

"Арсенал" собиқ футболчиси: "Ўзил клуб ҳақида қайғурмайди, у фақат ўзини ўйлайди"

"Арсенал" собиқ ўйинчиси Перри Гроувз "Челси" (2:1)га қарши Англия Кубоги финали доирасидаги ўйиндан сўнг "тўпчилар" хавбеки Месут Ўзил ҳақида гапирди.

"Месут тақдирлаш маросимида бўлмаган. Бу ҳаммасини кўрсатадиган лаҳзадир. Ўзил клуб ҳақида қайғурмайди, у фақат ўзини ўйлайди.

Уйлайманки, у аллақачон бу жамоадаги вақтлари тугаганини билади. Агар у менинг жамоадошим бўлганида... Шундан сўнги бизнинг алоқаларимиз тугаган бўларди", - дейди Гроувз.

Германиялик ярим ҳимоячи 2013 йилдан бери "Арсенал"да ўйнайди. Ўзил жорий мавсум АПЛ доирасидаги 18та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассист қайд этди.

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика