"Арсенал" "Реал"нинг яна бир футболчисини кўзлаб турибди
13 мар 2023 11:31
Новости
"Арсенал" "Реал"нинг яна бир футболчисини кўзлаб турибди
"Канонирлар" аввалги мавсумдан буён вингернинг ўйинини кузатиб келишади ва уни аввалроқ қўлга киритиш ниятида эдилар. Аммо энди улар битимни ёзда имзолашни кўзлаб туришибди. Футболчи ва Мадрид ўртасидаги шартнома ёзда ниҳоясига етади ва ҳозирча томонлар уни узайтириш борасида келиша олишмаяпти. "Мадрид" таклиф қилган маош Маркога маъқул келмаган. Лондон клубидагилар эса испаниялик жамоа ўйин услубига идеал равишда мос тушишига ишонишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, яқин ўтмишда "Реал" футболчиси бўлган Мартин Эдегор бугунги кунда "канонирлар" етакчиси ҳисобланади. Аввалроқ Дани Себальос ҳам айнан "Арсенал"да ижара асосида тўп тепган ва кейин Испанияга қайтганди.
Шунингдек, Асенсио хизматларига "Милан", "Интер", "Ювентус" ва "Барселона" ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии