RU

Последние новости

07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  1 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  1 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  20 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  59 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  72

"Арсенал" Рафинья учун курашда етакчилик қилмоқда Новости

"Арсенал" Рафинья учун курашда етакчилик қилмоқда

Лондоннинг "Арсенал" клуби ёзги трансфер ойнасида фаоллик кўрсатмоқда.

"Канонирлар" аллақачон вингер Маркиньос ("Сан-Паулу") ва ярим ҳимоячи Фабиу Виейра ("Порту") билан шартнома имзолашган. Шунингдек, жамоа Эдди Нкетиа билан ҳам келишувни узайтирди.

Энди "Арсенал" бош мураббийи Микель Артета "Лидс" вингери Рафиньяни ўз жамоасига таклиф қилмоқчи. "The Athletic" журналисти Дэвид Орнштейн хабарига кўра, "канонирлар" 25 ёшли бразилиялик футболчини ёзги трансфер ойнасида қўлга киритиш ниятида. Қайд этилишича, Лондон клуби аллақачон футболчининг трансфер бозоридаги нархидан чўчиётган "Барселона"дан ташаббусни тортиб олган.

Рафиньянинг "Лидс" билан шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган. У 2020 йилнинг кузида "Ренн"дан Англия клубига ўтган эди. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг трансфер нархи 45 миллион еврони ташкил қилади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика