"Арсенал" Ўзилни сотишга тайёр
21 дек 2018 10:41
Новости
"Арсенал" Ўзилни сотишга тайёр
"Арсенал" қишки трансфер ойнасида ярим ҳимоячи Месут Ўзил борасида таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
Маълумотларга кўра, "тўпчилар" бош мураббийи Унаи Эмери хавбекнинг машғулот ва ўйинлардаги ҳаракатларидан норози. Ўзил "Тоттенхэм"га қарши бўлиб ўтган Англия лига Кубоги учрашувида (0:2) қайдномага киритилмади. Испаниялик мутахассис буни тактика туфайли амалга оширганини айтди.
"Жамоада Ўзилдан ташқари барча футболчилар янги мураббий ғоялари бўйича ўйнаяпти" - дейди "Арсенал"даги манба.
Ўзил 2013 йил 47,5 млн. евро эвазига "Реал"дан "Арсенал"га ўтган эди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Комментарии