"Арсенал" Обамеянгга товон пули тўлади
02 фев 2022 19:20
Новости
"Арсенал" Обамеянгга товон пули тўлади
"Арсенал" ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянгга шартномани бекор қилгани учун қанча товон пули тўлагани маълум бўлди.
Манбанинг хабарига кўра, Лондон клуби ҳужумчига 2023 йилнинг ёзига қадар тузилган шартномасини бекор қилиш учун салкам 7 миллион фунт (8,4 миллион евро) тўлаган. Ушбу келишувга кўра, Обамеянг ҳафтасига 350 минг фунт (деярли 420 минг евро) олиши керак эди.
Қайд этилишича, "Барса" трансфер ойнасининг сўнгги кунида Обамеянгни текинга қўлга киритди.
Каталония клубига ўтиш учун габонлик форвард маошини сезиларли даражада камайтиришга рози бўлди. Хабар қилинишича, Обамеянг ҳафтасига 5 минг евро маош олади, бироқ унинг маоши келаси мавсумдан ортиб боради.
Похожие новости
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"
Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди
Комментарии