“Арсенал” мухлислари клубнинг Арсен Венгер билан шартномани узайтиришига қарши чиқишмоқда
19 авг 2013 13:03
Новости


“Арсенал” мухлислари клубнинг Арсен Венгер билан шартномани узайтиришига қарши чиқишмоқда
Лондоннинг “Арсенал” клуби мухлислари, клубнинг бош мураббий Арсен Венгер билан шартномани узайтиришига қарши чиқишаяпти.
Гап шундаки, 1996-йилдан бери клубда бош мураббий бўлиб келаётган франциялик мутахассис даврида клуб, 2005 йилдан буён ҳеч нарса юта олмаган ва ҳар мавсумда жамоа сардорлари бошқа клубларга ўтиб кетишган. Ушбу мавсумда эса “Арсенал” биринчи ўйиндаёқ ўз уйида унчалик кучли бўлмаган “Астон Вилла”дан мағлубиятга учраган (1:3).
“Арсенал” клуби мухлислар иттифоқи”, клубнинг Венгер билан шартномани узайтириши борасида олиб бораётган музокараларини мантиқий эмас деб баҳолаган. Клуб раҳбарияти эндиги эътиборини трансфер ойнаси ёпилгунга қадар янги футболчилар билан жамоани кучайтириш ҳақида бош қотириши керак”, - мухлислар ҳаракати сўзларини келтиради Daily Mail.

Комментарии