RU

Последние новости

08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  0 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  3 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  1 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0 02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  2 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  33 01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  1 01:04БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда  1 00:35Файзуллаев гол урди, бироқ ЦСКА сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  18 00:33Эрон. Машарипов гол урган баҳсда "Истиқлол" ғалабага эришди  1

АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Арсенал"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди Новости

АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Арсенал"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

Англия Премьер-лигаси 17-тур доирасида "Арсенал" ва "Манчестер Сити" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

"Арсенал" - "Манчестер Сити" 0:3

Голлар: Кевин Де Брюйне (2, 40), Раҳим Стерлинг (15)

"Арсенал": Лено, Папастатопулос, Колашинац (Сака), Чемберс, Мэйтленд-Найлз, Ўзил (Имил Смит-Роу), Гендузи, Пепе, Торрейра (Уиллок), Мартинелли, Обамеянг.

"Манчестер Сити": Эдерсон, Отаменди, Менди (Зинченко), Уокер, Фернандиньо, Гюндоган (Маҳрез), Фоден (Б. Силва), де Брюйне, Родри Эрнандес, Стерлинг, Габриэл Жезус.


Арсенал

Премьер-лига . Тур 17

15/12/2019, 20:30

3
:
0
Завершен

Манчестер Сити

Кевин Де Брёйне - 2', Рахим Стерлинг - 15', Кевин Де Брёйне - 40'

Стадион: Emirates Stadium, 60031 зрителей

Главный судья: Paul Tierney

45'
90'
40'  Сеад Колашинац (Букайо Сака)
59'  Месут Озил (Эмиль Смит Роу)
72'  Сократис Папастатопулос
81'  Лукас Торрейра (Джо Уиллок)
2'  Кевин Де Брёйне
2'  Габриэль Жезус
15'  Рахим Стерлинг
17'  Фернандиньо
35'  Родриго Эрнандес
40'  Кевин Де Брёйне
40'  Фил Фоден
56'  Фил Фоден (Бернарду Силва)
61'  Илкай Гюндоган
62'  Бенжамен Менди
70'  Илкай Гюндоган (Рияд Марез)
85'  Бенжамен Менди (Александр Зинченко)


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ

90+1. Раҳим Стерлинг ўйиндаги иккинчи голини уриши мумкин эди, аммо унинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

90. Бош ҳакам ўйиннинг иккинчи бўлимига 3 дақиқа қўшиб берди.

88. "Арсенал" онлайн жадвалда 9-ўринга жойлашишган.

85. "Сити"да сўнгги ўзгариш: Зинченко Мендини алмаштирди.

85. "Арсенал" мухлислари майдонни эрта тарк этишмоқда...

81. "Арсенал"нинг уругвайлик футболчиси Торрейра ўз ўрнини Уиллокка бўшатиб берди.

- Ўзилнинг захирага олинганидан кейинги ҳолати

73. "Арсенал" ҳимоячиси Сократис Папастатопулос қўпол ҳаракати учун ҳакам томонидан сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

70. Риёд Маҳрез майдонга туширилди, у Илкай Гюндоганни алмаштирди.

68. Ҳа, "Арсенал" тақдирга тан берган кўринади. "Арсенал" ўрнига "Сити" кетма-кет ҳужумларни ташкил этмоқда.

62. "Сити"да навбатдаги сариқ. Бенжамен Менди ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

62. "Арсенал" тўртинчи голдан қутулиб қолди. Жезус бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади ва ҳисоб ўзгаришсиз қолди.

61. "Сити"да учинчи сариқ. Бу сафар Илкай Гюндоган огоҳлантирилди.

59. "Арсенал"да ҳам ўзгариш: Месут Ўзил майдонни тарк этди, унинг ўрнига 19 ёшли Имил Смит-Роу туширилди.

56. "Сити"да ўзгариш: Бернарду Силва майдонга туширилди, у Фил Фоденни алмаштирди.

51. Майдон эгалари иккинчи бўлимни кўтаринки кайфиятда бошлашди. "Тўпчилар" тезроқ ҳисобни қисқартиришга ҳаракат қилишмоқда.

48. "Арсенал" ҳисобни қисқартириши мумкин эди. Жарима майдончаси ичига оширилган тўпни Обамеянг боши билан рақиб дарвозасига йўллади, бироз ноаниқ.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди.

- Биринчи таймдан олинган суратларни томоша қилинг.

ТАНАФФУС

46. Ўйиннинг биринчи бўлимига ҳакам томонидан 3 дақиқа қўшиб берилди.

43. Ухххх! Ҳисоб янада йириклашиб кетиши мумкин эди. Ҳа, яна Де Брюйне голга яқин келди, аммо Лено ўта мураккаб вазиятда жамоасини голдан қутқариб қолди.

40. Бакайо Сака жароҳат олган Сеад Колашинацнинг ўрнига майдонга туширилди.

40. Кевин Де Брюйне!!! Бельгиялик футболчи бу сафар жарима майдончаси ташқарисидан Лено дарвозасини ишғол қилди. Зарба жуда мукаммал чиқди. Биринчи таймнинг ўзида 0:3 (!)

39. "Арсенал" сафида йўқотиш. Сал олдин Родрининг қўполлигидан сўнг жароҳат олган Сеад Колашинац ўйинни давом эттира олмайдиган бўлди.

35. Родри "Арсенал"нинг хавфли ҳужумини тўхтатиб қолгани учун сариқ карточка билан "сийланди".

34. Бугун ҳар қандай ҳисоб қайд этилмасин "Манчестер Сити" 3-ўринда қолади. Агар "шаҳарликлар" ғалабани сақлаб қолишса, "Лестер" билан ўртадаги фарқ 4 очкони ташкил этади.

27. Хавфли зарба! Жарима майдончаси ташқарисида тўпни эгаллаб олган "Арсенал" ўйинчиси Маттео Гендузи кучли зарба билан Эдерсон дарвозасига зарба йўллади. Аммо, "Сити" футболчилари қийинчилик билан ушбу тўпни қайтариб қолишди.

22. Ҳа, "Арсенал" тўпга эгалик қилиш бўйича кичик устунликка эга, аммо мезбонлар рақиб жарима майдончаси олдидан деярли хавфли вазиятлар ярата олишмаяпти.

17. Ўйиндаги илк сариқ карточка "Манчестер Сити" ўйинчиси Фернандиньога кўрсатилди.

15. ГООООООЛЛЛ!! Кевииииин Де Брюйне. Айнан унинг узун пасидан сўнг Стерлинг деярли бўш дарвозани осонгина ишғол қилди. 0:2

12. Майдон эгалари ҳозирча 2та зарба беришди, "Сити"нинг ягона зарбаси эса голга айланди.

6. "Тўпчилар" тезкор гол ўтказиб юборганларидан кейин тўпни ўзларида ушлашга ва назорат қилишга ҳаракат қилишмоқда.

2. ГОООООООЛ!!! Габриэл Жезус жарима майдончаси ичида тўпни Де Брюйнега етказиб берди. Бельгиялик футболчи эса кучли зарбаси билан "Арсенал" дарвозасини ишғол қилди.

1. Ўйиннинг илк сонияларидаёқ мезбонлар хавфли вазият содир этилди. Мартинелли ҳисобни очиши мумкин эди, аммо Эдерсон тўпни қайтариб қолди.

1. Ўйин бошланди!

- Ассалом алейкум "Championat.asia" кузатувчилари. Тез орада бошланадиган АПЛ доирасидаги қизиқарли кечиши кутилаётган "Арсенал" ва "Манчестер Сити" жамоалари ўртасидаги ўйинни биргаликда кузатиб борамиз.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика