RU

Последние новости

17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  3 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  5 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  13 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  39 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  13

"Арсенал", "Манчестер Сити", "Лестер" ва "Тоттенхэм". Қайси клуб АПЛ ғолиби бўлади? Новости

"Арсенал", "Манчестер Сити", "Лестер" ва "Тоттенхэм". Қайси клуб АПЛ ғолиби бўлади?

Англия Премьер-лигаси тарихида ҳеч қачон жорий мавсумдагидаги каби етакчи бунчалик кўп ўзгармаган.

Шунга ўхшаш ҳолат 2001/02 мавсумда кузатилган ва ўша мавсум "Арсенал" чемпионга айланган, кейинги ўринларни "Ливерпуль", "Манчестер Юнайтед", "Ньюкасл" эгаллаган.

"Арсенал" ғолиб бўлган мавсумда "тўпчилар" биринчи ўрин тахтини саккиз маротаба аламашган. Жорий мавсум ҳам ўшанисига ўхшаш бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Айни дамда чемпионлик учун "Лестер", "Манчестер Сити", "Арсенал" ва "Тоттенхэм" кураш олиб боряпти.

Бу тўрт жамоанинг ижобий ва салбий жиҳатларини санаб ўтишга қарор қилдик.

"ЛЕСТЕР СИТИ" - 47 очко


Ижобий: Жейми Варди ва Рияд Марез Премьер-лига тўпурарлар рўйхатининг кучли бешлигидан жой олган ва бу икки футболчи ўз фаолияти давомидаги энг кучли мавсумни ўтказмоқда. Ёзда жамоа ярим ҳимоячилари Канте ва Дринуотер гранд клублар сафида пайдо бўлиши мумкин. Бу ўйинчиларнинг футболдаги буваси Клаудио Раньери ўз невараларини аста-секинлик билан муваффақиятга етакламоқда.

Салбий: Тарих уларнинг фойдасига ишламаяпти. Премьер-лига яратилганидан бери (1992 йил) фақат биргина клуб гранд жамоаларни ортда қолдириб чемпион бўлган. Бу муваффақиятга "Блэкберн" 1994/95 мавсумда эришган. Қолган йилларда эса фақат "Манчестер Юнайтед", "Арсенал", "Манчестер Сити" ва "Челси" чемпионликка эришган.


"МАНЧЕСТЕР СИТИ" - 44 очко


Ижобий: Кўпчилик "Лестер" бир кун келиб пастга шўнғишини кутяпти, тўғрими? "Сити" эса "тулкилар" ортидан қуваётган энг яқин жамоа ҳисобланади. "Манчестер Сити" мавсумнинг катта қисмини ўзининг уч етакчиси - Серхио Агуэро, Давид Сильва ва Венсан Компанисиз ўтказди. Айни дамда уларнинг икки нафари сафга қайтган ва Компани ҳам тез орада мураббийлар тасарруфида бўлади.

Салбий: Жамоа меҳмонда жуда расво ўйин кўрсатмоқда. Улар Премьер-лиганинг меҳмондаги сўнги олти учрашувида фақат бир маротаба ғолиб бўлишди. Агар улар ўз ҳолатини тўғирлашмаса, чемпионлик ҳам ўйлашмаса ҳам бўлаверади.


"АРСЕНАЛ" - 44 очко


Ижобий: Бу жамоанинг ҳеч бир рақиби етакчилик қилмаяпти. Одатда "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити" ёки "Челси" мавсум бошида турнир жадвалининг чўққисига кўтарилиб олиб, Премьер-лигада ҳукмронлик ўрнатади, аммо жорий мавсум ҳаммаси аксинча бўлди ва бунга клубларнинг ўзи айбдор.

Салбий: Тарих "Арсенал" фойдасига ҳам ишламаяпти. Улар жуда кўп маротаба чемпионликка яқин келишган, аммо имкониятларнинг кўпини улар кўкка совуришган. Мана 14 йилдирки "Арсенал" Премьер-лига чемпиони бўла олмаяпти.


"ТОТТЕНХЭМ" - 42 очко


Ижобий: Маурисио Почеттино сўнгги бир неча ойда энг яхши мураббийлар сафидалиги айтилмоқда. Агар унинг жамоаси ўз ўйинини кўрсатишни бошласа ҳар қандай клуб "шпорлар"нинг йўлини тўса олмай қоляпти. Деле Алли йил кашфиётига айланди, Кейн эса тасодиф туфайли Премьер-лига тўпурарлари рўйхатида эмаслигини исботлади.

Салбий: Ушбу жамоа таркиби Премьер-лигадаги энг ёши ҳисобланади. "Шпор"ларнинг барқарор ўйин кўрсата олмаслиги жамоага таъсир қилиши мумкин, аммо ҳаммасини вақт кўрсатади.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика