"Арсенал" Бундеслигадан янги ҳужумчи топди
21 ноя 2022 17:20
Новости
"Арсенал" Бундеслигадан янги ҳужумчи топди
"Байер"га тегишли франциялик ҳужумчи Мусса Диаби фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
"Daily Express" журналистларига маълум бўлишича, 23 ёшли футболчининг трансферига Лондоннинг "Арсенал" клуби қизиқиш билдирмоқда. Диабининг трансфер нархи – 50 миллион евро. Футболчи "фармацевтлар" билан 2025 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган меҳнат шартномаси тузган.
Ҳужумчи жорий мавсум леверкузенликлар сафида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та тўп киритди ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии