"Арсенал" "Брентфорд"дан ўч олди
02 сен 2021 19:58
Новости
"Арсенал" Колнидаги қароргоҳида "Брентфорд" билан ўртоқлик ўйини ўтказди ва йирик ғалабага эришди (4:0).
Учрашувда терма жамоаларига йўл олмаган деярли барча футболчи қатнашди. Жароҳатдан қайтган Бен Уайт ҳамда Габриэл асосий таркибда майдонга тушди. Бразилиялик 46-дақиқада ҳисобни очди. 60-дақиқадаги иккинчи голга Александр Ляказетт муаллифлик қилган бўлса, чап қанот ҳимоячиси сифатида ҳаракатланган ҳимоячи Седрик Соареш 76 ва 89-дақиқада рақиб дарвозасига тўп киритиб, дублга эришди.
"Арсенал" таркиби: Рамсдейл, Чемберс, Уайт (Хатчинсон, 76), Мари, Габриэл (Холдинг, 69), Седрик, Мэйтленд-Найлз, Эль-Ненни (Патино, 33), Мартинелли, Ляказетт, Пепе.
Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" мавсумнинг очилиш ўйинида сенсацион равишда "Брентфорд"га ютқазган эди (0:2).
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии