“Арсенал” Арсен Венгерга ҳайкал қўяди
28 мар 2020 08:04
Новости
“Арсенал” жамоанинг собиқ бош мураббийи Арсен Венгер шарафига “Эмирейтс” стадионида ҳайкал қўяди. Ҳайкал бронздан ишланган бўлади. Бундан ташқари стадион трибуналаридан бири мураббий шарафига қайта номланиши мумкин.
Маълумот учун, Венгер 2018 йил ёзида “тўпчилар”ни тарк этганди. У клубни 22 мавсум бошқариб, 3 бор АПЛ бош совринига, 7 карра мамлакат кубогига эга чиққан.
Комментарии