"Арсенал" 2016/17 йилги мавсумдан сўнг илк бор Чемпионлар лигасида ўйнайди
27 апр 2023 09:27
Новости
"Арсенал" 2016/17 йилги мавсумдан сўнг илк бор Чемпионлар лигасида ўйнайди
"Арсенал" Чемпионлар лигасига йўл олди.
Микель Артета жамоаси АПЛдаги 33 та ўйиндан сўнг 75 очко тўплаган ва турнир жадвалида етакчи бўлиб туришибди.
Лондонликлар иккинчи ўриндаги "Манчестер Сити"дан 2 очко кўп жамғаришган. Бироқ, "Сити" 2 та ўйин кам ўтказган.
26 апрель куни ўтказилган ўйинлардан сўнг "Арсенал" тўртинчи ўриндан пастга тушиб кетмаслиги аниқ бўлди. Шу сабабли, "канонирлар" кейинги мавсумда Чемпионлар лигасидаги иштирокни нақд қилиб қўйишди.
Жамоа сўнгги марта 2016/17 йили ЕЧЛда қатнашганди. Ўшанда лондонликлар 1/8 финалга қадар етиб бориб, "Бавария"га имкониятни бой беришганди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии