RU

Последние новости

21:00Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  54 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  1 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  19 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  393 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  35 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  18 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1

Арсен Венгер офсайднинг бутунлай янгича қоидасини таклиф қилмоқда Новости

Арсен Венгер офсайднинг бутунлай янгича қоидасини таклиф қилмоқда

Собиқ мураббий бу қоидаларни иложи борича тезроқ футболга тадбиқ қилишни истамоқда.

ФИФАнинг футболни ривожлантириш бўлими раҳбари бўлиб фаолият олиб бораётган таниқли собиқ мураббий Арсен Венгер ўйиндан ташқари ҳолатни аниқлашнинг янгича услубини футболга олиб киришни таклиф қилмоқда. Венгернинг ғоясига кўра, қачонки ҳужумчи бутун танаси билан ҳимоячидан олдинлаб кетган тақдирдагина, ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилиши керак. 

The Times берган маълумотга кўра, Венгер футбол қоидаларига жавоб беришувчи Халқаро футбол ассоциациялари кенгашига ушбу ғояни таклиф қилишни режа қилмоқда. Собиқ мураббий Швеция, Италия ва Нидерландияда ўтказилган текширувлар орқали бу ғояни синовдан ўтказган.

Арсен Венгер ушбу ўзгаришни тезроқ амалга ошириш керак деб ҳисобламоқда. Бироқ, бу янгиликка ҳамма ҳам рози эмас. Масалан, УЕФА футбол кенгаши раҳбари Луиш Фигу ушбу ғояга шубҳа билан қарамоқда. Халқаро футбол ассоциациялари кенгаши эса бу усулни дастлаб ВАР бор турнирларда синаб кўриш керак деб ҳисоблайди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика